Видео: Милиция «Дордой Моторс»да қизни калтаклаган кишини қидирмоқда

332

«Акипресс» нашри Ленин туман ИИБининг матбуот хизматига таяниб билдиришича, пойтахт милицияси «Дордой Моторс» бозоридаги қизни қидирмоқда.

Воқеа жойидан олинган видеони «Короче» телеграм-канали эълон қилди.

Видеода бир киши қизни бошига уриб, оёқларига тепиб, кейин яна юзага уриб қиз йиқилганини кўриш мумкин. Кейин йўлдан ўтиб кетаётганлар келиб, қизни ҳимоя қила бошлашган.

Туман ИИБнинг маълумотига кўра, гумондор шахс қизни 11 октябрда Ден Сяопин кўчасида калтаклаган. Мазкур факт милицияда «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олиниб, қидирув ишлари бошланди.