«Қонун бўйича премьернинг вазифасини бажарувчи Баатирбеков, спикернинг ваколати менга ўтади», — Аида Касималиева

374

Социал-демократ Аида Касималиева билдиришича, қонун бўйича Алмазбек Баатирбеков ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади, Садир Жапаров ИИМнинг янги раҳбарини тайинлашига қарамай, у премьер-министрнинг вазифасини бажарувчи эмас. Касималиеванинг айтишича, унинг премьер қатори қабул қилган барча қарорлари кучга эга эмас.

«Депутатларнинг 2020 йилнинг 10-октбяридаги давлат резиденциясида йиғилиши Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг йиғини қатори расмий турда қабул қилинмайди, сабаби Конституция талаб қилиб қатнашган депутатлар сонининг кворуми ва уни ўтказишга шароит бўлмаган. Демак, қабул қилинган қарорларнинг ҳаммаси юридик томондан ноқонуний ва легитимсиз», — деб билдирди у.

Касималиеванинг айтишича, агар кимдир Жапаровни тайинлаш ҳақидаги ҳужжатга парламентнинг расмий қарори қатори имзо қўйса, «бундай ҳаракатлар ҳукуматни куч билан босиб олиш квалификациясига тўғри келиб қолади».

Касималиева Жапаровни премьерликка тайинлаш ҳақидаги қарорни йўқ деб талаб қилмоқда. Аввалроқ вице-спикер Мирлан Бакиров, «Мекеним Қирғизистон» партиясининг лидери, Жапаровни тайинлаш ҳақидаги қарорга ҳамон имзо қўйилмаганини билдирган.

«Бугунги кунда қарор Жогорку Кенеш Аппаратида, улар буни кўриб чиқишади, тегишли турда қабул қилиб, кейин қўл қўйилади. Йиғинга мен раҳбарлик қилганим учун унга мен имзо қўйишим керак», — деб билдирди сиёсатчи. Лекин Бакиров кворум бўлган ва Жапаров «Жогорку Кенеш маъқуллаган» премьер деб ҳисоблайди.

Касималиева Бакировнинг фикрига қўшилмайди.

«Баатирбеков Қирғизистон Республикасининг премьер-министри вазифасини бажаришни режалаштирмоқда. Мен барча ҳукумат аъзоларига расмий турда мурожаат қиламан, улар ҳукуматнинг янги таркиби тузилгунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттириши керак. Ҳозирда Жогорку Кенеш йиғинини ўтказиш ўрни ва кунини белгилаш учун консультациялар ўтказилмоқда. Жогорку Кенешнинг раиси Жумабеков истеъфога кетгани сабаб раиснинг ваколатлари кўпчилик коалицияси сайлаган Жогорку Кенешнинг биринчи вице-спикери қатори менга ўтади», — деб айтиб, коронавирус пандемияси сабаб фуқароларни митингга чиқмасликка ундади.

Бу вақтгача ҳам Касималиева фейсбук саҳифасида Садир Жапаровни премьер-министр вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланишини «ноқонуний жараён» деб атаган. У йиғинга келмаганига қарамай, уни рўйхатга киритиб қўйишганини билдирган.

«Мен Жогорку Кенешнинг аппарат етакчисига қўнғироқ қилиб, кворум учун овозимни ҳисобга олманглар дедим. У барибир рўйхатга олишганини айтди. Миктибек Абдилдаев билан Мирлан Бакировга қўнғироқ қилиб, улар олмади. Бироқ у ерда кворум учун менинг овозим йўқ», — деб ёзган Касималиева фейсбук саҳифасида.

У мажлиснинг легитимлилиги бўйича судлашишини айтди.

Жапаровнинг тайинланишининг легитимлигини депутат Дастан Бекешев билан Наталя Никитенко ҳам тан олмайди.

«Адилет» ҳуқуқ клиникасининг юристлари йиғиндан олинган видеони таҳлил қилиб, депутатлар «Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг Регламенти ҳақидаги» қонунни бузишганини билдиришди.

«Конституция ва қонунлар қўпол равишда бузилгани сабаб йиғин ўтди деб ҳисобланмайди, биринчи навбатда кворум бўлмагани учун. Демак, Жогорку Кенеш қабул қилган қарорлар қонуний деб ҳисобланмайди», — деб айтишди юристлар.