«Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев депутатлик мандатини қайтариб олиш учун МСКга мурожаат қилди. Бу ҳақда МСКнинг матбуот хизмати билдирди. Унга кўра, комиссия Текебаевнинг аризасини бир ҳафтадан кейин кўриб чиқади.
Ҳозирда Текебаев уй қамоғида. 2020 йилнинг август ойида Олий суд бу вақтгача бўлган инстанцияларнинг ҳукмини бекор қилиб, янги очилган ҳолатлар сабаб ишни қайта кўриш бўйича Бишкекнинг Биринчи май туман судига юборган. Кейин туман суди Текебаевни уй қамоғига чиқарган.
Текебаев 1 млн доллар пора олган деган айб билан 2017 йили судланган. Унда суд сиёсатчини 8 йилга қамаш бўйича ҳукм чиқарган.
Жогорку Кенешнинг депутатини мақоми ҳақидаги қонунга мувофиқ, Текебаев суд унга айбловчи ҳукм чиқармагунча Жогорку Кенеш депутати бўла олади.
У мандатини Қирғизистонда сайлов натижасидан норози бўлганларнинг митингидан сўнг қайтариб олишга бел боғлади. 4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижасидан норози бўлганлар Ала-Тоо майдонига йиғилиб, уни бекор қилишни ва президентнинг истеъфосини талаб қилишган. МСК 6 октябрда сайлов натижасини расмий турда бекор қилди.
Норозилик акциясида митингчилар билан ҳуқуқ тартибот органи ўртасида тўқнашув бўлди. Премьер-министр Кубатбек Боронов раҳбарлигида ҳукуматнинг ҳудудларидаги бир қатор вакиллари ишдан кетиш бўйича ариза ёзди. Уларнинг айримлари қайтиб ишини давом эттирмоқда.
Бу орада Жогорку Кенешнинг 6-чақирилишдаги депутатлари йиғинга тўплана олмай овора бўлмоқда. Бу вақтгача «Достук» меҳмонхонасида депутатларнинг бир қисми йиғилиб, спикерликка Миктибек Абдилаевни, премьерликка эса Садир Жапаровнинг номзодини кўрсатишган эди. Бироқ депутатларнинг қисми Садир Жапаровнинг номзодини ҳукумат раҳбарлигига қўллашини билдиришди. 9 октябрда тўрт партия — «Ата Мекен», «Бир Бол», «Реформа» ва «Республика» премьерликка Ўмурбек Бабановни ва биринчи вице-премьерликка Тилек Токтогазиевнинг номзодини кўрсатишини маълум қилган.
10 октябрда «Ала-Арча» резиденциясида парламент депутатларининг навбатдан ташқари йиғини бўлиши хабар қилинган. Улар йиғинда премьер-министр бўладиган одамнинг номзодини маъқуллаб, давлат раҳбарининг Бишкек шаҳрига фавқулодда ҳолат киритиш бўйича буйруғини муҳокама қилиши керак