Республика штаби COVID-19 оқибатида вафот этиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берди.
Коронавирус оқибатида охирги суткада Бишкекда икки киши, Ўш вилоятида уч киши вафот этди.
Шундай қилиб коронавирус ва пневмониядан вафот этганларнинг умумий сони 1082га етди.
Охирги сутка ичида коронавируснинг 307 янги ҳолати аниқланди. Уларнинг энг кўп Боткен вилоятида қайд этилди — 71 ҳолат. Ўш вилоятида - 69 ( Ўш шаҳрида эса - 17) ва Жалолобод вилоятида - 59 киши. Бишкекда 53, Чуйда 16, Иссиқкўлда 12, Таласда етти ҳамда Норинда уч киши касаллик юқтирган.
Жами бўлиб, пандемия бошлангандан бери коронавирус 48924 нафар кишига юққани аниқландан, уларнинг 3393 нафари шифокорлардир.
Шунингдек бир суткада ўлка бўйича 14 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олгани аниқланди.