Аида Касималиева ҳукумат раҳбарлигига Садир Жапаровдан бошқа номзод кўрсатишни таклиф қилди

400

Жогорку Кенешнинг вице-спикери Аида Касималиева парламентдаги кўпчилик коалицияга премьер-министрликка Садир Жапаровдан бошқа номзодни таклиф қилишга чақирди.

У бу вақтгача депутатларнинг бир қисми «Достук» меҳмонхонасига йиғилганда премьерликка Садир Жапаровнинг номзодини қўллаган эди. Уларнинг орасида Касималиева ҳам бўлган. У ўз қарорини ўша вақтда ўлкада тинчлик ва барқарорлик бўлсин ва Жапаров ҳукумат билан мухолифат ўртасида кўприк бўла олишига ишонганини билдирди. Бироқ сўнгги кунларда бўлган воқеаларда унинг инсонийлик сифатлари салбий томонга ўзгарганини айтган депутат ҳозирда жамиятнинг ярми унинг номзодини қўлламаслиги кўринганини билдирди.

«Халқ ишончидаги ҳукуматни ва жамиятда бирдамликни қайтаришга шароит яратиш ўрнига кўпчиликни ранжиган нарсаларни пайдо қиламиз. Унинг премьер-министр бўлиб тайинланиши жамиятни бундан кейин ҳам кўтарилишига сабаб бўлади», — деб ёзди у.

Касималиева шунингдек, бундай хатарли йўлга бормасликка чақириб, бу вақтгача Садир Жапаровни премьерликка кўрсатишни қўллаган парламентдаги кўпчилик коалицияни бу қарорини ўзгартиришга чақирди.

10 октябрда Жогорку Кенеш депутатлари «Ала-Арча» давлат резиденциясида йиғинга тўпланиши айтилмоқда. У ерда премьер-министрликка номзод бўлганлар қаралиб, қарор қабул қилиниши хабар қилинган.

9 октябрда тўрт партия — «Ата Мекен», «Республика», «Бир Бол» ва «Реформа»нинг лидерлари «Ақирки умут» номли сиёсий бирлашма тузиб, премьерликка Ўмурбек Бабановнинг, биринчи вице-премьерликка Тилек Токтогазиевнинг номзодлигини кўрсатишини билдирган эди.

9 октябрда мазкур партиянинг тарафдорлари Бишкекнинг турли жойларида йиғилиб, тушдан сўнг Ала-Тоо майдонига келишган. Бироқ эски майдондаги ҳукумат уйининг олдидаги Садир Жапаровнинг айрим тарафдорлари марказий майдонга келиб, йиғилганлар жанжаллашиб кетишган. Натижада Тилек Токтогазиев бошидан жароҳатланиб, ҳушидан кетган. У Миллий госпиталга етказилиб, бир оздан кейин ҳушига келган. Шифокорлар унинг аҳволи яхшилигини билдиришмоқда.

Бундан ташқари, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ва собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг машиналарига ўқ теккан. Темир Сариевнинг тан соқчиси намойишчилар томонидан калтакланган. Шифокрлар унинг аҳволи оғирлигини билдиришган.

Бишкек шаҳрида сайлов натижасидан норози бўлиб, 5 октябрда бир қанча партияларнинг тарафдорлари митингга чиқиб, 6 октябрь куни тунда Оқ уйни ва бир нечта давлат муассасаларини босиб олишган. Митинглар ҳам давом этмоқда.