Тўрт партия ҳукумат раҳбарлигига Омурбек Бабановнинг номзодини таклиф қилди

391
«Ақирки умут» сиёсий барлашмаси. Видеодан скриншот

Парламент сайловига қатнашган тўрт партия — «Республика», «Ата Мекен», «Бир Бол» ва «Реформа» премьер-министрликка Омурбек Бабановни ягона номзод қатори кўрсатишди.

Бу ҳақда мазкур партиянинг лидерлари 9 октябрда журналистларга матбуот анжуманида билдиришди. Шунингдек, улар «Ақирқи умут» ("Охирги умид") номли сиёсий бирлашма тузиб, меморандумга қўл қўйишди. Унга Клара Сооронкулова, Жанар Акаев, Омурбек Бабанов, Альтинбек Сулайманов имзо қўйди.

Бундан ташқари, тўрт партиянинг лидерлари биринчи вице-премьерликка Тилек Токтогазиевнинг номзодини кўрсатишини маълум қилишди.

«Ақирқи умут» янги сиёсий бирлашмаси Садир Жапаров билан «бирга юрган жиноий гуруҳларнинг ҳаракати жамиятни дитабиллаштиришга ва давлатчиликни йўқотишга олиб келиши мумкин» эканини таъкидлашди.

«2020 йилнинг 5 октябрида бўлган воқеалар Қирғизистоннинг тарихида янги қаҳрамонлик саҳифасини очди. Жогорку Кенешга бўлган ҳақиқатсиз сайловдан кейин халқ унга норозилик билдиришди. Бироқ айрим сиёсий кучлар УКТ ва жиноий гуруҳлар билан бирлашиб Конституцияни ва бошқа қонунларни бузиб, ўлканинг премьер-министри лавозимини эгаллаб, ноқонуний усуллар билан ҳукуматни қайта босиб олишга ҳаракат қилмоқда», — деб айтилади уларнинг билдирувида.

Бугун «Ақирки умут» сиёсий бирлашмаси Бишкекда тинчлик митингини ўтказишини айтиб, ҳозирда Бишкекнинг турли ҳудудларида уларнинг тарафдорлари йиғилаётгани хабар қилинди. Уларнинг барчаси юриш қилиб, марказий Ала-Тоо майдонига йиғилади.

“Улар «Технопарк»да, Опера ва балет театри яқинида, ёшлар эса темир йўл вокзали томонда тўпланмоқда. Биз марказий майдонда тинчлик митингини ўтказамиз. Биз ҳақиқатдан бош тортмаймиз”, — деди Омурбек Бабанов.

Ўз навбатида Жанар Акаев қонуний майдонга келиш учун премьер-министр бўламан деган барча номзодлар келиб ўзининг дастурини таклиф қилиши кераклигини қўшимча қилди.

«Депутатларнинг кўпчилигининг қўлловига эришган одам ҳукумат раҳбари бўлади, биз унга бўйсунамиз. Ғолиб бўлган одам ҳукумат раҳбари бўлади», — деди у.

Айни вақтда собиқ депутат, ўлкадаги вазият сабаб қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров ўзини премьер-министр бўлганини эълон қилган. У уни Жогорку Кенеш депутатларининг бир қисми қўллаганини таъкидламоқда. Бу орада у телевидениега ҳам чиқиб, халққа мурожаат қилишга улгурган. Лекин бир қанча ёшлар Садир Жапаровни премьер-министр қатори тан олмаслигини айтиб, уни ҳукуматни босиб олган деб айблашмоқда.

Бу вақтгача премьер-министр Кубатбек Боронов ишдан кетиш ҳақида ариза ёзгани билан унга президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўймаган. Шу сабаб қонун бўйича ҳозирда премьер-министр Кубатбек Боронов ҳисобланади.