Сузоқ: Милиция бир неча кишига ўқ отган ҳайдовчига нисбатан ишни тергов қилмоқда

346

Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани Дўстлик қишлоғи ҳудудида 8-октябрда ўқ отилди. Натижада икки киши касалхонага мурожаат қилганди.

Милициянинг маълумоти бўйича «Лексус 470» машинасида кетаётган бир неча кишини қишлоқнинг чиқишида «Мерседес-Бенц» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси тўхтатган. Шундан сўнг ўқ отувчи қуродан уларга ўқ узилган.

Йўл танламаснинг ҳайдовчиси ва йўловчилар дала томон қочишган. Отилган ўқдан жароҳатланган икки киши Сузоқ туман касалхонасидан амбулатор ёрдам олгани маълум бўлди.

Воқеа бўлган жойдан Сузоқ ТИИБининг тезкор тергов гуруҳи номаълум ўқ отувчи қуролнинг уч дона ўқини, тўққиз дона гильзани топишган. «Лексус 470» русумидаги машина милиция биноси ҳовлисига киритилди.

Turmush нашри шахсий манбааларга таяниб, воқеага уюшган жиноий гуруҳ аралашганини, жанжал фикр келишмовчилик сабаб юзага келганини маълум қилди.

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизматидан воқеанинг келиб чиқиш сабабини аниқлашнинг имкони бўлмади. Тергов манфаатлари учун маълумот беришдан бош тортишди.

Бу факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача бўлган текширув бошланди.

Бундан икки кун олдин Ахси туманида икки қишлоқнинг яшовчилари Кербен шаҳрининг яшовчилари билан Ак-Дўбў қишлоғининг ёшлари ўртасида Ахси тумани ҳокимини аниқлаш масаласини муҳокама қилаётган вақтда келишмовчилик юзага келган. Можаро оммавий муштлашга айланиб, ўқ отувчи қуролдан осмонга уч марта ўқ отилган. Муштлашувда тўрт киши жабрланиб, унинг бирига пичоқ сайилгани маълум бўлган.