Курсан Асановни ИИВнинг жамоаси қабул қилмай, у вазирликдан чиқарилди

303
Курсан Асанов

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, «Бутун Қирғизистон» партиясидан номзод Курсан Асанов муассаса биносидан 9-октябрда чиқарилди. «Азаттык» нашри бунга ИИВнинг ходимлари Асанов билан ишлашдан бош тортишгани асос бўлганини маълум қилди.

Курсан Асанов 6-октябрдан бошлаб ўзини ИИВнинг раҳбари деб эълон қилган. Бироқ вазирликнинг шахсий таркиби қонуний вазир Кашкар Жунушалиевнинг кейинги ўринбосарлари вақтинча иш олиб боришини талаб қилишган.

ИИВнинг матбуот хизмати Асановни вақтинча вазир вазифасини бажарувчи деб маълумот тарқатган. Асановнинг ўзи «Азаттык» нашрига вазирлик лавозимига «халқнинг хоҳиши» билан келганини айтган.

Жунушалиев 5-октябрдан бери қаерда экани номаълум. Унинг биринчи ўринбосари Суйун Ўмурзаков Ўшда эканини билдириб, бироқ у 6-октябрдан бери ишга чиқмаганини маълум. Министрнинг тергов ишлари бўйича ўринбосари Памир Асанов ҳам 6-октябрдан бери ишга келмаган.

Ҳозирда министрнинг ўринбосарлари Алмазбек Орозалиев ва Мирлан Каниметов ишлаётгани маълум.

Бугунги кунда президент Сооронбай Жээнбеков премьер-министр Кубатбек Бороновни истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонни имзолаган. Боронов билан бирга ҳукумат таркиби ҳам ишдан бўшатилди. Бундан ташқари, давлат раҳбари Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг раиси Орозбек Опумбаевни ишдан бўшатди.

Асановга нисбатан қўзғалган иш

Асанов ИИМнинг раҳбари Кашкар Жунушалиевнинг таклифи бўйича «қирғиз милициясининг манфаатини сотгани» учун 2019-йилнинг 13-августида ички ишлар министрининг ўринбосарлик хизматидан бўшатишган.

Министрликдан Асанов 8-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини босиб олаётган вақтда у билан музокара олиб бориб, «ўзини-ўзи пиарлаганини» билдиришган.

Алмазбек Атамбаев ва Курсан Асанов

ИИМнинг версияси бўйича, Атамбаев билан асосий музокараларни мана шу Кашкар Жунушалиев олиб борган, Асанов эса ўзига ишониб топширилган жойни ташлаб, томонлар келишгандан кейин Атамбаевни олиб кетган.

Асановни Атамбаевнинг уйидан қурол-яроқларни барча процедураларни бузиш билан олган ва тергов ҳаракатларини тасвирга олган деб айблашмоқда.

Асановнинг ўзи ИИМ қўйган айбларга рози эмаслигини айтган. У шахмий манфаатини давлатникидан устун қўймаганини ва вазифасини бажарганини айтган.

Кейинчалик Курсан Асановга нисбатан «Лавозимидан фойдаланиш» моддаси билан иш қўзғалган. Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2019-йилнинг 27-августида Курсан Асановни уй қамоғига чиқарган.

Шу йилнинг 7-октябрида Асанов ИИМ раҳбарияти собиқ президент Алмазбек Атамбаевни «тирик олмаслик» мақсадини қўйганини очиқлаган.