Олий суд: Садир Жапаров оқланмаган, унинг иши қайтадан текширилади

453
Фото: Александра Титова.

Бош вазирликка номзодини қўйган собиқ депутат Садир Жапаров суд томонидан оқланмаган. Унинг иши янги очилган фактлар бўйича Бош прокуратурага судгача тергов учун юборилган. Бу ҳақда Олий суднинг 6-октябрдаги қарорида ёзилган.

5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида сайловдан ўтмай қолган мухолифат партияланинг муддатсиз тинч митингини уюштирган. Намойишчилар кечки соат 8гача ҳукуматдан сайловнинг натижасини бекор қилишни талаб қилишган.

Кўп ўтмай минглаб одамлар Оқ уйни босиб олиб, 6 октябрга ўтар кечаси «сиёсий тутқун» дейилган бир неча амалдорларни, шу жумладан собиқ депутат Садир Жапаровни қамоқдан бўшатган.

Ўша куни Олий суднинг адвокати Шарабедин Токтосунов собиқ депутат Жапаровнинг ишини «қайта очилган ҳолатлар» бўйича жиноят ишини қайта кўриб чиқиш ва аввалги суд қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги талабини қондирган.

Аввалроқ, Токтосунов Жапаров суд томонидан оқланганини айтган эди, аммо бу ҳақиқат эмас.

2018-йили суд Жапаровни Қоракўл шаҳрида ва 2013-йили Саруу қишлоғида «Қумтор» олтин конини миллийлаштириш учун митингни молиялашда гумондор деб топган.

Суд Жапаров митингчиларни бошқариб турган ва Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олинглар деб митингчиларга буйруқ берган деб ҳисоблаган. У 11,5 йилга озодликдан ажратилган. Кейинчалик Олий суд бу муддатни бир ярим йилга қисқартирган.

Каптагаевнинг ўзи эса Жапаровга қарши ҳеч қандай шикояти йўқлигини айтиб, жорий йилнинг сентябрида сиёсатчининг ишини қайта кўриб чиқишни сўраган. Ўтган йилнинг ноябрида Садир Жапаров президент Сооронбай Жеэнбековдан шафқат сўраган.