Вице-спикер Аида Касималиева: Сооронбай Жээнбеков — менинг ва ҳалқнинг президенти

379

Жогорку Кенешнинг вице-спикери Аида Касималиева фейсбукдаги саҳифасига Сооронбай Жээнбековни халқ президенти деб атаб, у муддатининг охиригача боради деб умид қилишини ёзди. Шунингдек, сиёсатга Жээнбековнинг жамоаси билан келганини таъкидлади.

«Сооронбай Шарипович президент бўлгандан кейин салбий томонга ўзгармади. Аввалгидай оқ кўнгил, содда, элга яқин, иймонли ва меҳнаткаш, масъулиятли каби хулқини йўқотмади. Мен ўзимнинг эс-ҳушимга, туйғуларимга ва интуицияма ишонаман. Қолганлари — шунчаки сиёсат. Кундан-кунга президент Сооронбай Жээнбековнинг халқ орасидаги образини ўзгартиришга йирик ресурсларни сарф қилган қора пиарга ишонмайман», — деди Касималиева.

Бу тартибсизликлар қонуний йўлга тушиб, давлатнинг бутунлигини сақлаб қолишимиз керак деди у.

«Президент муддатини охирига етказиб, ўзи айтганидай, халқ орасида қадр ва ҳурматда яшайди. Сооронбай Шариповичнинг яна бир яхши хислати танқидни тўғри қабул қилади ва хатолари устида ишлашни билади. Ҳаммамиз ўз амбицияларимизни ортга ташлаб, қонунийликни ва ўлканинг, халқнинг бутунлигини ўйлашимиз керак!» — деб ёзди у.

7 октябрда депутатлар «Жаннат» меҳмонхонасига президентга импичмент эълон қилиш ва янги ҳукуматни тузиш учун йиғилган. Уларнинг орасида Аида Касималиева бўлмаган. Йиғин якунида тўпланган депутатлар икки масалани ҳам охирига етказишмаган. Ҳозир Жээнбеков расмий турда президент бўйича қолмоқда.

Меҳмонхонадан чиққан депутатларнинг видеоси интернетга тарқади. Унда депутат Элвира Сурабалдиева раис «ўйланиб кўришим керак» деб импичментга қўл қўймаганини айтган. Депутат Мирлан Жээнчороев тахминан 30 одам имзолаганини айтиб, бироқ қайчи ҳужжат ҳақида сўз бўлганини очиқламаган.

Бугунги кунда 2 киши ўзини премьер-министр деб эълон қилишди. Собиқ депутат Садир Жапаровни 6 октябрда «Достук» меҳмонхонасига йиғилган депутатлар ҳукумат раҳбари қилган эмиш. Шу йиғинда Миктибек Абдилдаевни раис қилишган. Кейин Абдилдаев Садир Жапаровни парламент премьер-министр қатори маъқуллаганини, йиғинда кўпчилик коалиция томонидан ҳукумат раҳбарлигига таклиф қилинганини айтган. Айрим маълумотларга кура, бу йиғинга 35 депутат қатнашган, қолганлари ишончнома орқали Жапаровни қўллашларини билдиришган. Бироқ қанча депутат ишончнома бергани номаълум. Юристлар депутатлар Жапаровни премьерликка кўрсатишда Конституция меъёрлари бузилганини айтишди.

«Ата-Мекен» партиясидан сайловга қатнашган Тилек Токтогазиев ҳам ўзини-ўзи премьер-министрман деб эълон қилди. 7 октябрда, ҳукумат уйида ўзларини координация кенгаши деб эълон қилганлар йиғинга тўпланди. Улар Токтогазиевни премьерликка номзод қатори кўрсатишган, бироқ у бу лавозимга тайинланмаган.

Кубатбек Боронов ишдан кетгани ҳақида ариза ёзганига қарамай, расмий равишда министрлар кабинетининг амалдаги етакчиси бўлиб саналади. Қонун бўйича президент премьернинг ишдан кетиши ҳақидаги аризасини қабул қилади ёки инкор қилади. Бугунги кунда бу меъёрларнинг бирортаси ҳам амалга ошмаган.