Миқтибек Абдилдаев Жээнбековга импичмент эълон қилиш ҳаракатлари бошланганини билдирди

327
Миктибек Абдилдаев. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Депутатларнинг ярми раис қилиб сайлаган (унинг қонунийлиги бўйича савол туғилади) Миктибек Абдилдаев президент Сооронбай Жеэнбеков билан телефон орқали сўзлашди. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Телефон орқали сўзлашишни Жээнбеков таклиф қилиб, унда ўлкадаги сўнг сиёсий вазият муҳокама қилинган. Шунингдек, суҳбатда Абдилдаев айрим халқ вакиллари томонидан президентни ишдан четлатиш ҳаракати бошлангани ҳақида огоҳлантирган. Бундан ташқари, Жогорку Кенеш вазиятни барқарорлаштириш ва қонуний майдонга қайтиш бўйича имкони борича ҳаракат қилинаётганини айтган.

Абдилдаев Жээнбековга қабул қиладиган қарорлар қанчалик оғир бўлмасин вазият тез орада чиқиш йўлларини зудлик билан қараш кераклигини айтган. «Ўлкамиз кутиш режимида яшай олмайди» деб қўшимча қилган у.

Сайлов натижасидан чиққан норозилик митинги

5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида сайлов натижасини тан олмаган партияларнинг аъзолари ва тарафдорлари навбатдан ташқари митинг бошлашган.

6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйни ва МХДҚ биносини босиб олишган. Бу орада Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлган парламент сайловнинг натижасини бекор қилган.

Парламент сайлови натижасини тан олмаслик бўйича митинглар Ўш шаҳрида ва ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлган. Бу орада Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас ва Ўш вилоятидаги вакиллари ишдан кетишган. 6 октябрда Жогорку Кенеш раиси Дастан Жумабековнинг истеъфога кетгани парламентнинг навбатдан ташқари йиғинида маълум бўлган.

Йиғинга тўпланган халқ вакилларининг бир қисми янги спикер қатори «Бир Бол» партиясининг депутати Миктибек Абдилдаевни сайлаган. Унинг номзодига 67 депутат овоз бергани айтилди.

Шунингдек, Абдилдаев парламентдаги кўпчилик коалиция премьер-министрликка Садир Жапаров номзодини кўрсатганини билдирган. Бундан ташқари Садир Жапаровнинг судлангани бекор қилингани маълум қилинган. Лекин бир қанча сиёсий гуруҳлар Садир Жапаровни премьерликка кўрсатилганини тан олмаслигини билдиришмоқда. Бу орада ёшлар Қирғизистонда люстрация қонуни ишлаб, эски сиёсатчиларнинг ҳаммаси ҳукуматга келмаслигини талаб қилишмоқда. 7 октябрда Ала-Тоо майдонига йиғилган ёшлар премьерликка Тилек Токтоказиев номзодини кўрсатишган эди.

Кейинчалик президент сайтида давлат раҳбарининг мурожаати пайдо бўлган. Жээнбеков диалогга тайёрлигини, бироқ сиёсий томонларнинг бирортаси ҳам сўзлашишни таклиф қилмаганини билдирган.

Жээнбеков вазиятдан чиқиш учун имкони борича ҳаракат қилаётганини айтиб, бироқ қандай ҳаракат қилаётганини очиқ тушунтирмаган. У «сиёсий кучларнинг етакчиларига» мурожаат қилиб, «сиёсий тубсизликдан чиқиш» учун талаб қилинувчи ҳаракатларга тайёрлигини билдирган.