Қирғизистонда COVID-19 юқтиришнинг янги 298 ҳолати аниқланди. Уч нафар бемор вафот этди

414

Республика штабидан 7-октябрда коронавируснинг янги 298 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек - 57;
  • Ўш - 20;
  • Чуй вилояти - 10;
  • Ўш вилояти - 61;
  • Талас вилояти - 8;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 5;
  • Жалолобод вилояти - 47;
  • Боткен вилояти - 89.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 48 097га етди.

Штаб берган маълумотга кўра охирги суткада коронавирусдан уч бемор вафот этган. Ўш вилоятидан — икки, Бишкек шаҳридан — бир бемор COVID-19 юқтириб вафот этди. Шу билан Қирғизистонда касалликдан 1 069 киши ваот этди — бу статистикага коронавирус инфекцияси ҳамда пневмонияга чалинган беморлар кирган.

Охирги кеча-кундузда  154 нафар бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 12;
  • Ўш - 23;
  • Чуй вилояти - 5;
  • Ўш вилояти - 48;
  • Талас вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 13;
  • Жалолобод вилояти - 28;
  • Боткен вилояти - 23.

Пандемия бошланган бери Қирғизистонда 43 798 нафар бемор  касалхоналардан чиқарилди.

Тиббий ходимлар орасида 18 юқумли касаллик аниқланди:

  • Бишкек - 5;
  • Ўш - 3;
  • Ўш вилояти - 5;
  • Жалолобод вилояти - 3;
  • Боткен вилояти - 2.

Охирги суткада 6 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб короанвирус 3354 врач орасида тасдиқланди, уларнинг 3069 нафари  соғайиб кетди.