Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини номаълум муддатга ёпди

397
Чегара бекати

Ўзбекистон 6 октябрда Қирғизистон фуқаролари учун ва ўлка орқали ўтган чет ўлкаликлар учун республикага киришга чеклов киритди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати билдирди. Бироқ қанча вақтга экани айтилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фуқароларига ва қўшни давлатдаги қирғизистонликларга ватанига қайтишга рухсат берилади. Қолаверса, юк ташувчи машиналарнинг кириб-чиқишига ҳеч қандай чеклов йўқ.

Икки давлатнинг чегараси олти ойлик карантиндан кейин 2 сентябрда очилган. Чегара хизмати ҳозирда чегара бекатида вазият барқарор деб хабар қилди.

Бишкек ва Ўш шаҳрида, ўлканинг айрим ҳудудларида парламент сайлови натижаларини бекор қилиш бўйича митинглар ўтмоқда.

Саккиз партия томонидан Координация кенгаши тузилиб, ҳозирда йиғин ўтмоқда. Бу орада МСК сайлов натижасини бекор қилиш қарорини қабул қилгани айтилди.

Ҳукуматнинг Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас ва Ўш вилоятидаги вакиллари ишдан кетишди. Шунингдек, ўлканинг айрим туманларининг ҳокимлари ҳам хизматни топширишган. Энг аҳамиятли бўлган туман Қорасувнинг ҳокимини халқ ўзи алмаштирди.