Ўшнинг мэри лавозимини топширди. Тўрўкулов ўзини янги шаҳар раҳбари деб атади

382
ЎДуйшўн Тўрўкулов интервью берган жонли эфирдан скриншот

Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов истеъфога чиқди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров билдирди.

«Шаҳар учун бажарган ишларимдан рози бўлинглар. Олдинда йирик лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш режалари бор эди. Халқимизга яна кўп хизмат қилади деган умиддамиз», — деб ёзди фейсбукда Абсаттаров.

Бу қарорни у «Бир Бол» партиясининг номзоди, депутат Дуйшўн Тўрўкулов билан олиб борган сўзлашувлардан кейин қабул қилди. Бу вақтгача шаҳар кенгаши Сарибашовга ишончсизлик билдиришган эди.

Бу орада Тўрўкулов мернинг хонасига кириб, ОАВлари орқали халққа мурожаат қилиб, янги мер бўлганини айтди.

«Ҳурматли халқим, ўзингиз гувоҳи бўлганингиздай, Қирғизистонда яна бир инқилоб бўлди. Ўш шаҳрида ҳам исён бўлиб, биз шаҳар мериясини тўлиқ қўлга олдик. Бугундан бошлаб ҳукумат сиёсатини олиб борган ҳеч қандай давлат ходими қолмайди, биз бунга йўл қўймаймиз. Мер ўз хоҳиши билан шаҳар мэриясини бизга ишониб ташлаб кетди», — деди у.

Ўшдаги майдонда ҳозирда уч томоннинг — ишдан кетган Таалайбек Сарибашовнинг, депутат Дуйшўн Тўрўкуловнинг ва собиқ мэр Мелис Мирзакматовнинг тарафдорлари орасида келишмовчилик бўлмоқда.

Лекин Тўрўкулов Мирзакматов учун мэрлик лавозими «босқичи ўтганини» билдириб, у «мэр бўламан демайди деб ишонишини» айтди.

«У янги сайловга ўзининг партияси билан чиқса керак деган ўйдаман», — деди у.

Мухбирларимизнинг билдиришича, улар ўз тарафдорларини ҳукуматга келишини талаб қилишмоқда.

Ҳозирда чет ўлкада юрган Мирзакматовни Ўшга келиши кутилмоқда. Майдонга йиғилган яшовчиларнинг сони 2 мингдан ошди — томонлар бир-бирига елим идишларни отишмоқда.

Бу вақтгача собиқ мэр Мирзакматовнинг Истанбулдан учиб келиши айтилиб, унинг тарафдорлари собиқ мерни кутиб олиш учун аэропортнинг олдига боришган.

Бу орада Мирзакматовнинг тарафдорлари аэропорт раҳбари Талантбек Исаков билан сўзлашув вақтида унга ҳужум қилиб, етакчи ҳушидан кетгани хабар қилинган.