«Мекеним Қирғизистон» ва Искендер Матраимовнинг фейсбукдаги саҳифалари ўчирилди

349

Депутат Искендер Матраимовнинг ва унинг оиласига тегишли бўлган «Мекеним Қирғизистон» партиясининг расмий саҳифаларини 6 октябрда фейсбукдан топишни имкони бўлмади. Улар саҳифаларни ўзлари ўчирган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари мазкур партиядан номзод, журналист Элнура Алканованинг расмий саҳифасига киришнинг ҳам имкони бўлмади. Алканова бундан ташқари фейсбукдаги аккаунтидан партияга тегишли расмларни ҳам ўчирди.

«Мекеним Қирғизистон»нинг яна бир номзоди ва Матраимовларнинг адвокати Канатбек Азиз ҳам фейсбукдаги саҳифасини ёпди.

Бу вақтгача мазкур партия сайловда энг кўп овоз олганларнинг бири бўлган — сайлов куни ижтимоий тармоқларда партиянинг ташвиқотчилари томонидан турли қонунбузарлик фактлари бўлган.

Мухолифатчи партиянинг аъзолари сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, 5 октябрда Бишкек шаҳрининг марказий майдонида митинг ўтказиб, кейинчалик ҳуқуқ тартибот органлари билан бўлган тўқнашувдан сўнг Оқ уйни, МХДҚни ва бош прокуратура биносини босиб олишди.

Шунингдек, митинглар ўлканинг бошқа 6 октябрда давом этиб, бир қанча давлат ходимлари ва вилоят ҳокимлари лавозимларини топширишди.

Қорасувнинг яшовчилари ҳокимият биносига кириб бориб, Искендер Матраимовнинг укаси, ҳоким Тилек Матраимов ўрнига «бошқа ҳоким» сайлашди.

Депутат Алмамбет Шикмаматов Бош прокуратурага ака-ука Матраимовларнинг энг таниқлиси — Райимбек Матраимовни ва унинг порахўрлик ҳаракатларини амалга оширган туғишганларини қамашни таклиф қилди.

«Мекеним Қирғизистон» сайлов ҳақида фикр билдирмади. Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича биринчиликни олган ҳукуматнинг «Биримдик» партияси қайта сайлов ўтказишга розилигини билдирди.