Ўшга собиқ мэр Мелис Мирзақматовнинг келиши күтилмоқда

440
Ўш, собиқ мэрнинг тарафдорлари. Сурат: Хамидулло Узақов / kloop.kg

Ўш шаҳрининг марказий майдонида ўтаётган митингга шаҳарнинг аввалги мэри Мелис Мирзакматовнинг келиши кутилмоқда. Унинг тарафдорлари майдонда Мирзакматовни қўллаган чақириқлар ёзилган баннерлар билан туришибди.

Мухбирларимизнинг билдиришича, собиқ мэр Истанбулдан учиб келмоқда, у Ўш халқаро аэропортига соат 15:00да қўнади деб хабар қилинган. Майдонга ярим соатдан кейин келиши айтилди.

Бу вақтгача шаҳар кенгашининг депутатлари шаҳар раҳбари Таалайбек Сарибашовни ишдан четлатишни таклиф қилишган.

Эрта тонгда марказий майдонга Жээнбековнинг сиёсатини қўллаган гуруҳ йиғилган. Уларнинг олдига «Биримдик» партияси номзоди, депутат Асилбек Жээнбеков келиб сўзлаган. Шундан сўнг мухолифатчи партияларнинг вакиллари ва тарафдорларининг сони кўпайиб, уларни саҳнадан суриб чиқаришди.

Ҳозирда Бишкек, Ўш шаҳарларида ва ўлканинг айрим ҳудудларида парламент сайловининг натижасини тан олмаслик бўйича митинглар ўтмоқда.

Саккиз партия томонидан Координация кенгаши тузилиб, ҳозирда йиғин ўтмоқда. Бу орада МСК сайлов натижасини бекор қилиш қарорини қабул қилгани айтилди.

Ҳукуматнинг Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас ва Ўш областидаги вакиллари ишдан кетган. Шунингдек, ўлканинг айрим туманларининг ҳокимлари ҳам лавозимларини топширишди. Энг аҳамиятли бўлган туман Қорасувнинг ҳокимини ҳам халқ ўзи алмаштирди.

Мирзакматов ким?

Мирзакматов

Мелис Мирзакматов — Қирғизистон жанубидан чиққан сиёсатчи, у 2009-2013 йиллари ўлканинг иккинчи пойтахти саналган Ўш шаҳрининг мери бўлган вақтда ҳурмат поғонасининг чўққисига кўтарилган.

Мирзакматов 2010 йилдаги апрель инқилобидан кейин ҳам, ўша йилнинг июнида Қирғизистон жанубида бўлган этник можародан кейин ҳам ўз лавозимини сақлаб қолган катта мансабли амалдорларнинг бири бўлган.

Бўлмаса ўша вақтда Бакиевнинг давридаги мансабдорларнинг барчасини алмаштиришган эди.

Мирзакматов ўзини обрўли, ҳар томонлама келишган «халқ» сиёсатчиси қатори кўрсатиб келган.

Унинг мерлигининг сўнги йилларида таҳлилчилар Мирзакматовни димоғдорлиги, минтақавий даражада энг ночорлар орасида яхшиларнинг бири бўлмасдан, республика миқёсидаги сиёсатчи бўлгиси келгани ҳақида айтишган.

Бироқ Бишкекдаги ҳукуматга Мирзакматовнинг кучли лидер бўлгани, уни маҳаллий халқ қўллагани, шунингдек, унинг кутилмаган ҳаракатлари ва пойтахтга бўйсунмаслиги ёқмаган.

«Қирғиз жамоатчилигига ўз кўз қарашидан тоймаган, пойтахтга қарши салмоқли ҳаракатлар қила оладиганлар ёқади. 2011 йили Мирзакматов вақтли ҳукуматни очиқ танқид қилишдан уялмаган, умуман айтганда, бунга унинг даражасидаги Қирғизистоннинг амалдорлари ботина олмаган», — деб айтган эксперт Инга Сикорская 2013 йили Тинчлик ва урушни ёритиш институти (IWPR) учун берган интервьюсида.

2013 йилнинг охирида ҳукуматдагилар Мирзакматовни мерлик лавозимидан олиш учун баҳона топишган. Мирзакматов Ўшнинг мери бўлган вақтда, аниқроғи, декабрнинг бошида, бир ой аввал порахўрликда айбланиб қамоққа олинган парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибековни қўллаган митингга чиққан. Бу премьер-министр Жантўрў Сатибалдиевга ёқмай қолиб, у биринчи Мирзакматовни ваколатларидан четга чиқмасликка чақириб, икки кун ўтиб уни ишдан бўшатган.

Мирзакматовнинг ўзининг айтишича, уни ишдан кетишига ҳукуматдагиларга, ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевга ва унинг социал-демократлар партиясига очиқ қарши тургани сабаб бўлган.

«Менга нисбатан сиёсий репрессияларнинг сабаби, биз раҳбарлик қилган «Улуттар Биримдиги» партияси ҳукуматнинг камчиликларини очиқ айтиб, ҳукуматдагиларнинг коррупция ишларини кўрсатиб турганимизда», — деб ўша вақтда айтган Ўшнинг собиқ мери.

Сиёсатчининг хизматдан четлатилишига Ўшда митингларнинг янги тўлқини шароит яратиб берган. Бироқ собиқ мер ўзи тарафдорларини тинчликка чақириб, уларни уйларига кетишга ундаган.

Кейинчалик «аср қурилиши» дейилган Ўшнинг марказида эстакада кўпригини қуришда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгани учун Мирзакматовга қарши жиноий иш қўзғалган. Мазкур лойиҳадан собиқ мернинг умиди катта бўлган.

У 27 млн сомни самарасиз ишлатишда айблангани билан Мирзакматовнинг ўзи «ҳар бир тийин» учун жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

2014 йили Мирзакматов Ўш шаҳар кенгаши депутатларининг яширин овоз бериши билан ўтган сайловда Ўш шаҳар мерлиги лавозимига яна номзодини қўйиб, бироқ унинг «Улуттар биримдиги» партияси шаҳар кенгашида 45 ўрин ичидан деярли ярмини эгаллашига қарамай, ҳукумат номзоди Айтмамат

Кадирбаевга бой берган. Мирзакматовнинг мағлуб бўлишида қарама-қаршиликлар бўлган. Кадирбаевга эса бир нечта овоз кўпроқ берилган. Кейинчалик ижтимоий тармоқларда ва ОАВларида депутатлар ўз ихтиёрлари билан белгиланган бюллетенларни шаҳар кенгашининг вице-спикерига кўрсатишаётгани тасвирланган видео пайдо бўлган.

Шундай қилиб мағлуб бўлгандан кейин ва жиноий таъқиб вақтида Мирзакматов Қирғизистондан чиқиб кетган. 2015 йили суд уни сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.