«Олигархларни жавобга тортамиз». Садир Жапаров «Оқ уйда» тўпланганларга мурожаат қилди

428

 

Собиқ депутат Садир Жапаров митингчилар билан Жогорку Кенешнинг йиғинлар залида учрашди. Митингчиларнинг бири Жапаровга «олигархларни жавобгарликка тортиш» бўйича савол берди.

“Олигархларни жавобгарликка тортилиши бўйича: ернинг етти қават тубига кириб кетса ҳам топамиз, олиб келамиз! Давлатнинг кучи етади. Фақатгина эрк керак, «дух» бўлиши керак”, — деди Жапаров.

Парламент сайловининг натижасидан норози бўлганлар Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонида 5 октябрда йиғилишган. 6 октябрга ўтар кечаси митингчилар собиқ депутат Садир Жапаровни №27 колониядан чиқаришган.

Садир Жапаров дастлаб майдонга йиғилганлар олдига чиқиб, уларни тарқалишга чақирган. Бироқ улар митингдан кетишдан бош тортишган.

*МХДҚ Садир Жапаровни 2017 йилнинг 25 мартида чет ўлкадан келган вақтда ушлаб, қамоққа олган. Ўша вақтда президент Алмазбек Атамбаев бўлган. 2018 йили суд Жапаровни Қоракўл шаҳрида ва 2013 йили Саруу қишлоғида «Қумтор» олтин конини миллийлаштириш учун митингни молиялашда айбдор деб топиб, 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилган. Кейинчалик Олий суд бу муддатни бир ярим йилга қисқартирган.

Жапаровдан ташқари қамоқдан собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ премьер Сапар Исаков ва собиқ депутат Равшан Жээнбеков чиқарилган. Бундан ташқари, Қўйтош воқеаси бўйича судланаётганлар — Канибек Сагинбаев, Фарид Ниязов ҳам қамоқдан чиқарилди.