«Реформа»нинг лидери фейк SMS учун мобил операторлар билан судлашишга тайёр

341

Парламент сайловига уч кун қолганда «Билайн», «О!» ва «Мегаком» мобил операторларининг абонентларига «Реформа» партиясини ЛГБТ жамиятининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлаган SMS билдирув кела бошлаган.

Бироқ, «Реформа» партияси қўлланувчиларга бундай билдирув юбормаган ва уларни қирғизистонликларнинг маълумотларини олишга умуман имконият йўқ. Бундай билдирув олган фуқаролар партиянинг рақиблари шундай усул билан сайловчиларнинг гомофобик реакциясини яратишга ҳаракат қилишида деган фикрларини билдиришган.

«Реформа»нинг вакиллари бу ҳолатни текшириш илтимос билан МСКга ҳамда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишди, партиянинг лидери Клара Сооронкулова эса «Мегаком» билан судлашишга тайёр эканини билдирди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Гулнура Журабаева мобил операторларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш илтимоси билан Бош прокуратурага мурожаат қилганини маълум қилди. «Мегаком» мобил операторига эгалик қилган «Альфа Телеком» ЁАЖи провокацияга алоқаси йўқ эканини ҳамда сиёсатдан четда туришини хабар қилди.

«Компаниянинг техник мутахассисларининг маълумотига кўра, MegaCom тармоғи орқали тарқатилди деган провокация кайфиятидаги SMS-билдирувлар Қирғизистон Республикасининг ҳудудидан ташқари жойлашган халқаро компания тарафидан, операторнинг тармоқларида рўйхатдан ўтказилмаган рақамдан ўнлаган абонентларга жўнатилган.

Бундай SMS-билдирувлар кўпинча жўнатувчининг номини ўзгартиришга имконият берган махсус иловаларнинг ёрдами билан амалга оширилади. Бу "Альфа Телеком" ЁАЖининг обрўсини туширишга манфаатдор одамларнинг ва компанияларнинг провокация ҳаракатлари бўлиши мумкин», — деб билдиришди компаниядан.

Айни пайтда, «Мегаком»нинг бевосита бўлажак парламент сайлови билан алоқаси бор. «Биримдик» партиясининг номзодлари бошида «Мегаком»нинг собиқ бош директори Акылбек Жамангулов бор, партиянинг тарғибот материалларини эса гуруҳларга тарқатган фейк аккаунтларнинг кўпи гуруҳларда бунгача мобил операторларнинг материалларини эълон қилиб келган.

Кейинчалик «Билайн» оператори ҳам бу воқеага алоқаси йўқ эканини билдирди. Компаниянинг версияси бўйича, SMS билдирув SMS-агрегатордан келиб тушган ҳамда контентнинг мазмуни учун жавобгарлик ушбу агрегаторга тегишли.

Қирғизистоннинг ЛГБТ ташкилотлари сайловга қатнашаётган партияларнинг ҳамда номзодларнинг бирортаси билан ҳам ҳамкорлик қилмагани ҳақида билдирув қилишди. Сайлов жараёни вақтида ЛГБТ жамиятининг вакиллари сиёсий манипуляциялашнинг қуроли бўлиб қолишмоқда.

Қирғизистоннинг Конституцияси бўйича, жинсий, ирқий, тил, сиёсий нуқтаи назари ва бошқалар бўйича камситишларга тақиқ солинган, ҳуқуқ ва эркинлик эса олий қадрият бўлиб ҳисобланади. Амалда эса олий қадрият танланган ҳолда бўлади: ЛГБТ, бошқа миллат, диний оқимларнинг ва бошқаларнинг вакиллари камистишларга дучор бўлади.

Сайлов арафасида ижтимоий тармоқларда тўлиб кетган фейкларнинг кўпи сайловга аралашган ЛГБТ жамиятига тегишли бўлган атамаларни адолат тили учун фойдаланиб келишади. Сайловгача фейклар антикоррупцион митингларнинг айрим иштирокчиларини ЛГБТ жамияти билан боғлаб, элда гомофобик реакция яратиш мақсадида қўлланишган.

Шу каби усулни улар ташвиқот ишлари вақтида ҳам қўлланишган — эркинлик учун митингдан кейин фейклар пиёда юриш модератори Улан Усойунни хўрлашга ҳаракат қилиб, фотошопда ясалган ялонғоч суратларни, коллажларни ва адоват тилига тўлган постларни эълон қила бошлашган. Фейклар бундай йўл орқали митингнигина эмас, «Реформа» партиясини ҳам ёмон кўрсатишга ҳаракат қилишган.

Кейинчалик Улан Усойун «Биримдик» партияси ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида бошқа партиялар ҳақида фейк маълумот бўлишганини видеога олиб эълон қилган. Мустақиллик учун митинг «Биримдик» партиясининг лидери Марат Аманкуловнинг айтган сўзлари сабаб ўтган. Митинг куни тинчлик марши ҳақидаги мақолаларда ва трансляцияларда фейк аккаунтлар тўпланган ва улар у ерда ЛГБТ жамияти ҳақида адоват атамаларини қўлланишган.