Жалолобод: «Баха» лақабли уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинди

436
Сурат: Жалолобод вилоят

ИИБ 1 октябрда Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида «Баха Бозоркўрғонлик» лақаби билан танилган уюшган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБининг матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ўн кун олдин мазкур туманнинг 60 ёшдаги фуқароси милицияга «Баҳа» исмли одам 110 минг сом пулни бермай юрганлигидан шикоят қилиб, ариза билан мурожаат қилган.  Шунингдек, гумонланувчи жабрланувчининг тендерга алоқадор ишини унинг фойдасига ҳал қилишга ваъда берган.

«“Мен Жалолободдаги зонанинг “смотрящийи” билан гаплашиб чиқдим, у “добро” берди. 110 000 (бир юз ўн минг) сом пул берасиз, менинг кўча болаларим бор, уларга бир “Жигули” машина олиб бериш керак, нари-бери чопиб, "движение" қилгани” деб жабрланувчининг пулини олиб қочиб юрган», — деб ёзилади Жалолобод вилоят ИИБнинг билдирувида.

Бундан ташқари милициянинг маълумотида гумондор 2010-йилдан бошлаб «қонундаги ўғри» Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзоси қатори рўйхатда турганлиги ёзилади.

Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига «Товламачилик» моддаси билан қайд қилиниб, ҳозирда тергов амаллари олиб борилмоқда. Шунингдек терговнинг давомида гумондор бундан аввал Россияда ҳам «Қароқчилик» моддаси билан судлангани маълум бўлди.

Бунга қадар 13-июнда Бишкек шаҳар милицияси Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзолари қатори рўйхатда турган тўрт кишини қўлга олган. Улар қурол-яроқларни ноқонуний сотиш ва пул таъма қилишда гумонланиб, қўлга олинган вақтда уларнинг биридан қурол топилган.

Қамчи Колбаев

Колбаев 2010-йилдан бери «дунёнинг йирик наркабаронларининг» рўйхатига киради. АҚШда Колбаевни халқаро «Братском круге» («Биродарлар давраси») жиноят гуруҳининг бир қисми деб аташади. Унга бир неча Евросиё Уюшган жиноий гуруҳларнинг аъзолари ва лидерлари киради.

Колбаевга Қирғизистонда 2013-йили уч йилга озодликдан ажратиш ҳукми чиқарилган — айни вақтда айбловчи тараф унга 14 йил сўраган. Бироқ бир йил ўтиб Колбаев эркинликка чиққан.

Шунингдек Колбаев Дубайда қимматбаҳо кўчмас мулкка эгалик қилган 12 қирғизистонликнинг рўйхатида бор. У квартирани Bahar 1 манзили бўйича Dubai Marina туманида сотиб олгани маълум — у ерда мулкларнинг қиймати 400 минг доллардан 700 минг долларгача туради.