Қирғизистонда коронавируснинг янги 215 ҳолати қайд этилди

361

Республика штабининг хабар беришича, 2 октябрга келиб коронавируснинг янги 215 ҳолати қайд қилинган.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 17;
  • Ўш - 19;
  • Чуй вилояти - 23;
  • Ўш вилояти - 41;
  • Талас вилояти - 1 та;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 10;
  • Жалолобод вилояти - 40;
  • Боткен вилояти - 63;

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг 47 056 ҳолати аниқланган.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. Шу вақтга қадар  коронавирус ва пневмония билан касалланган умумий 1065 нафар бемор вафот этган.

Охирги суткада 154 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 6;
  • Ўш - 34;
  • Чуй вилояти - 5;
  • Ўш вилояти - 47;
  • Талас вилояти - 2;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 12;
  • Жалолобод вилояти - 19;
  • Боткен вилояти - 27.

Жами бўлиб бутун мамлакат бўйлаб касалхоналардан 43137 нафар бемор шифо топиб, чиқарилган.

Тиббий ходимлар орасида эса коронавирус юқтиришнинг 28 ҳолати аниқланди.

  • Бишкек - 8;
  • Ўш - 4;
  • Ўш вилояти - 5;
  • Жалолобод вилояти - 2;
  • Боткен вилояти - 9.

Охирги кеча-кундузда саккиз нафар тиббиёт ходими шифохоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилган. Жами бўлиб, 3294 нафар шифокорлар орасида коронавирус аниқланган, уларнинг 3029 нафари шифо топган.