Қозоғистон 5-октябрдан бошлаб бошқа ўлкалар билан авиарейсларини қайта тиклашни тўхтатиб туради

396

Vласть нашри хабар қилишича, 5-октябрдан бошлаб Қозоғистон бошқа мамлакатлар билан авиа рейсларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатади. Уларнинг маълумоти бўйича, чет ўлкалардаги вазият ёмонлашиб бораётгани сабаб Муассасалараро комиссия шундай қарор чиқарди.

Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой комиссия бир неча қарор қабул қилганини билдирди:

  • Бошқа мамлакатлар билан авиа рейсларни жонлантиришни тўхтатиб туриш;
  • Парвозлар қайта тикланган ўлкалар билан рейсларнинг сонини кўпайтирмаслик;
  • Туркияга бўлган парвозларнинг сонини қисқартириш.

Қозоғистоннинг хорижликлар учун чекловчи чораларининг категорияларига кўра, Қирғизистон иккинчи категорияга киради.

Унга кўра, Қозоғистонга келган қирғизистонликлар анкетадан ўтиши керак, шунингдек уларнинг мамлакатга келганда коронавирус учун ПЗР-тести тоза бўлиши шарт.

Агар чет ўлкалик фуқаронинг коронавирусга қарши тестининг хулосаси йўқ бўлса, у икки кунга касалхонага ётқизилиб, COVID-19га нисбатан текширувга олинади.

«Коронавирусга қарши лаборатория текширувининг натижаси чиққандан кейин, вирус топилган юқумли касалликлан шифохонасига ўтказилади, вирус йўқ деб хулоса чиққанлар кўзлаган ерига жўнатилади», — деди Цой.

Қозоғистон Қирғизистон билан парвозларини 17-сентябрдан бошлаб жонлантирган. Айни вақтда чегара пунктлари ёпиқлигича қолмоқда.

Икки мамлакатнинг ўртасидаги авиарейсларни очиш масаласи 9-сентябрда Москва шаҳрида ўтган Қирғизистон билан Қозоғистоннинг ташқи ишлар вазирлигининг учрашувида муҳокама қилинган.

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қозоғистонда COVID-19га 100 мингдан ортиқ киши чалинган.