Коронавирус яна 172 кишида аниқланиб, бир бемор вафот этди

336

Республика штабидан 1-октябрда коронавируснинг янги 172 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 18;
  • Ўш - 11;
  • Чуй вилояти - 11;
  • Ўш вилояти - 21;
  • Талас вилояти - 1 та;
  • Иссиқкўл вилояти - 10;
  • Жалолобод вилояти - 23;
  • Боткен вилояти - 77.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 46 841га етди.

Штабдан берилган маълумотларига кўра, ўтган суткада Ўш вилоятидаги бир бемор коронавирус туфайли вафот этган.

Умуман олганда, инфекциядан 1 065 нафар киши вафот этган.

Охирги суткада 104 нафар бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 6;
  • Ўш - 19;
  • Чуй вилояти - 3;
  • Ўш вилояти - 35;
  • Талас вилояти - 5;
  • Норин вилояти - 5;
  • Иссиқкўл вилояти - 9;
  • Жалолобод вилояти - 13;
  • Боткен вилояти - 9.

Шу билан мамлакат бўйича 42 983 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 871 нафар бемор, уй шароитида эса 1467 нафар киши даволанмоқда.

Тиббий ходимлар орасида юқтиришнинг 11 та ҳолати аниқланди. Беш ҳолат Бишкекда, икки ҳолат Ўшда, учта Ўш вилоятида ва бир ҳолат Талас вилоятида.

Охирги кунда 13 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Умуман олганда, коронавирус 3266 нафар шифокор орасида тасдиқланди, унинг ичидан 3021 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалди.