«Тоза сувнинг ўрнига 300 овоз». Норинда «Биримдик»нинг номзоди овоз сотиб олишда айбланди

345

Ижтимоий тармоқларда 29 сентябрь куни Денисак Болот ўғлининг видеомурожаати тарқалди. Болот ўғли ўзини Мин-Қут қишлоқ ҳукумати раиси деб таништирган. Шунингдек, у мазкур қишлоққа  «Биримдик» партиясидан номзод Улан Бакасовнинг тарафдорлари келиб, тоза сув чиқариш учун 300 минг сом беришганини билдирган.

«22 сентябрда Улан Бакасовнинг болалари келиб, 700 минг сомга тоза сув чиқариш учун келишиб, кейин 300 минг сомни қолдириб кетишди. Агар сиз 300 та овоз олиб берсангиз, 700 минг сом сизларники бўлади, агар етмаса унда чиқмай қолган овоз учун 2000 сом қайтариб берасиз, дейишди. Қишлоққа сув чиқса яхши бўлар эди, лекин Бакасов хайрия учун ҳам сув чиқариб, овоз сотиб олмай қўяса ҳам бўлар эди. Бу тўғрими? » —  деб сўради Болот ўғли.

Бундан ташқари, у келишувга Бакасов ўзи келмаганини таъкидлаб, унинг тарафдорлари келганини қўшимча қилган. Шунингдек, Болот ўғли «Бакасовнинг хайрия ишларини қўллаб-қувватлаймиз, аммо буниси тўғри бўлмай қолди. Президентимиз бош бўлиб адолатли сайлов деб айтса [...]» деган.

Шу куни «Биримдик» сиёсий партиясидан номзод Улан Бакасов ҳам видеомурожаат билан Денисак Болот ўғли тарқатган маълумотини «ёлғон» деб атади. Шунингдек, у ушбу масала бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишини билдирди.

«Мен илгари ҳеч қачон видеомурожаат қилмаган эдим, бу сафар мурожаат қилишимга тўғри келди. Чунки менга туҳмат қилиш ва ёлғон маълумот тарқатишлар бўляпти. Норин туманининг Эмгек-Талаа қишлоқ кенгашининг раиси “700 минг сом берди, 200 минг сом берганини кўрдим” деб ёлғон маълумот тарқатяпти. Бундай сўзлашувлар бўлмаган, менинг болаларим ҳам пул бермаган», - деб изоҳ берган Бакасов.

«Азаттык» нашрига Норин вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Кундуз Эсенгулова мазкур видеонинг асосида овоз сотиб олиш ҳаракати бўйича тергов ишлари олиб борилаётганини хабар қилди.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Атир Абдрахматова эса Бакасовга алоқадор маълумот бўйича ҳуқуқ тартибот органларига топшириқ берилганини билдирди. Улар беш куннинг ичида қараб, берган тавсиясининг асосида номзоднинг иши муассада кўрилишини таъкидлади.

Улан Бакасовга бунга қадар ҳам  овозларни сотиб олишда айбланган

Улан Бакасов. Фото: Супер-Инфо

30 августда ижтимоий тармоқларда Норин туманига қарашли Чет-Нура қишлоқ ҳукумати раҳбари Азамат Мусурканов маҳаллий турғунлардан парламент сайловида «Биримдик» партиясининг номзоди Улан Бакасовни қўллаб-қувватлашни сўраган видео тарқаган. Мусуркановнинг айтишича,   Бакасов қўллаб-қувватланса, у 500 минг сом тўлашга ваъда берган. Мазкур маблағ билан комбайн олинади деб ишонтирган.

Мусурканов турғунларни икки кун ичида жавоб беришга чақирган. Шунингдек 300 кишидан кам бўлмаган овоз олиш керак деб таъкидлаган. Шундан кейин видеога кимдир олаётганини сезиб қолиб, ўчиришни илтимос қилган. Бироқ, видео ҳуқуқ тартибот органларига юборилган.

Ушбу факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрида «Сайловчиларни сотиб олиш» моддаси билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳлар сўроқ қилинган. Ҳозирда иш прокуратура томонидан тергов қилинмоқда.

Кейинчалик Бакасов Чет-Нура қишлоқ ҳукумати раҳбари Азамат Мусуркановни унинг « шаъни ва қадр-қимматига путур етказгани учун» Норин шаҳар судига мурожаат қилган. У Мусуркановдан тарқатган маълумотига раддия беришни талаб қилган. Мусурканов ўзи эса «Азаттык» нашрига бу бўйича тергов амаллари тугагач изоҳ беришини ваъда қилган.

Улан Бакасов «Бирлик» партияси рўйхатида 6-ўринни эгаллаб турибди. У пандемия пайтида Норин вилоят касалхонасига 30 та кислород контсентратори ва тўққизта реанимация воситаларини совға қилгани учун хизмат қилмоқда.

«Бирдик» партияси «ҳукуматни қўллаб-қувватловчи» деб таърифланган. Айни пайтда партия рўйхатига президентнинг укаси, депутат Асйлбек Жеэнбеков, вице-спикер Аида Қосималиева, бош вазир ўринбосари Аида Исмоилова ва меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Улукбек Қўчқоров киритилган. Партия билан бир неча депутатлар, ишбилармонлар ва ҳукумат амалдорлари ҳам қатнашмоқда.

Парламент сайловлари 4 октябрь куни бўлиб ўтади. Акция 3 октябрда якунига этади.

Улан Бакасов — «Биримдик» партияси  рўйхатида №6 ўринда. У пандемия вақтида Норин вилоят касалхонасига 30 кислород концентраторини ҳамда тўққиз реанимобиль ўтказиб бериб, халққа гуманитар ёрдам бергани билан танилган.