МСК парламент сайловига кетувчи чиқимларни деярлик 2 млн сомга кўпайтирди

289

Марказий сайлов комиссияси (МСК) 4-октабр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари учун чиқимларнинг бюджетини оширди. Қўшимча деярлик 1 млн 860 минг сом Москвада яна бир сайлов участкасини уюштириш учун сарфланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар қилди.

Энди бунга қадар аниқланган 447 миллион 726 минг сомнинг ўрнига 449 миллион 583 минг сом сарфланади. Москвада қўшимча участка очиш тўғрисидаги қарор 2020-йилнинг 18 сентябрида қабул қилинган.

Бундан ташқари, ўлка ҳукумати парламент сайлови учун Туркиядан  молиявий ёрдам сўраган. Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилишича, Туркия мониторинг ва овоз бериш учун автоматик қутиларни сотиб олиш учун 100 минг доллар (деярли 8 миллион сом) ажратишга тайёр. Шунингдек Туркия ҳукумати ҳам кузатувчиларини Қирғизистонга юбормоқчи.

2019-жылдын сентябрында өкмөт парламенттик шайлоо өткөрүүгө 1,2 млрд сом караштырган. Бирок пандемиядан улам бюджеттин бардык беренелери кыскартылып, Жогорку Кеңешке шайлоого 560 млн сом сарптоо пландалган.

2019-йилнинг сентябрь ойида ҳукумат парламент сайловини ўтказиш учун 1,2 миллиард сом ажратиш кўзланган. Бироқ, пандемия туфайли бюджетнинг барча моддалари қисқартирилиб, парламент сайловлари учун 560 миллион сом маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Кейинчалик МСК харажатлар 446,9 млн сомгача оптималлаштирилгани хабар қилинган. Мамлакатда парламент сайловлари 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтади.