Охирги суткада COVID-19 яна 104 нафар қирғизистонликда аниқланди. Бир бемор вафот этди

383

Республика штаби 28-сентябрда коронавируснинг янги 104 ҳолати қайд этилгани хабар қилинди. Бир бемор эса вафот этган.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 19;
  • Ўш - 8;
  • Чуй вилояти - 6;
  • Ўш вилояти - 18;
  • Талас вилояти - 1;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 3 та;
  • Жалолобод вилояти - 10;
  • Боткен вилояти - 37.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 46 355га етди. Штабнинг хабар қилишича, Ўш вилоятида коронавирус юқтирган беморлар орасидан бир бемор вафот этган. Жами бўлиб коронавирус оқибатида вафот этган беморларнинг сони 1 064 нафарга етди.

Бундан ташқари ўтган суткада касалликдан 166 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқди.

  • Бишкек - 38;
  • Ўш - 24;
  • Чуй вилояти - 21;
  • Ўш вилояти - 43;
  • Талас вилояти - 4;
  • Норин вилояти - 5;
  • Боткен вилояти - 31.

Пандемия бошлангандан буён республикада жами 42619 нафар бемор касалхоналардан чиқарилган.

Коронавирус инфекцияси тиббиёт ходимларининг орасида ҳам қайд этилди — ўтган суткада Ўш шаҳрида ҳамда Иссиқкўл вилоятида ишлаган икки шифокорга коронавирус юққани тасдиқланди. Шунингдек 25 нафар шифокор коронавирусдан тузалди — уларнинг 22си уй шароитида даволанган. Жами бўлиб COVID-19ни 3 241 нафар тиббиёт ходими юқтириб, уларнинг 2 976 нафари касалликдан соғайган.