Бишкекда «Биримдик»нинг етакчиси Аманкуловнинг сўзига қарши акция ўтди

327

Бишкекда ҳукуматпараст дейилган «Биримдик» партиясининг лидери Марат Аманкуловнинг 30 йиллик мустақилликдан кейин мамлакатга «ўйланиш ҳамда қайтишга вақт етди» деб айтган гапларига қарши акция бўлиб ўтди. У акцияга энг камида етти партиянинг номзодлари ҳамда бефарқ бўлмаган қирғизистонликлар қатнашди.

Тадбирда микрафон олиб, нутқ қилганлар мамлакатнинг мустақиллиги учун курашишга тайёр эканини билдиришиб, сайловчиларни овоз сотмасликка ҳамда ўзининг давлатини фойда кўриш учун сотиб юборишга тайёр бўлганларга овоз бермасликка чақиришди.

Ижтимоий тармоқларда митинг видеотрансляциясининг остида фейклар тўпланиб, Марат Аманкулов билан «Биримдик» партияси номига мақтовлар ёзиб, митинг иштирокчиларини ёмонлашди.

Митингда МХДҚга йўналтирилган аризага имзо тўплашди. У аризада акциянинг иштирокчилари муассасадан сиёсатчининг айтганларига баҳо беришни талаб қилишди. Умуман олганда тадбир тинч ўтди., партия вақиллари ҳам, фаоллар ҳам чиқиб нутқ қилишди. Айримлари Аманкуловдан кечирим сўрашни талаб қилишча, бошқалари бу камлик қилади деб, депутатни жавобгарликка тортиш керак эканини айтишди.

Видеотрансляцияни тўлиғи билан бу ҳавола орқали ўтиб кўришингиз мумкин.