Аравон: «Мекеним Қирғизистон» иккинчи учрашувига 500дан ортиқ кишини тўплади

357
Мекеним Қирғизистон

«Мекеним Қирғизистон» партиясининг номзоди Илхом Маннанов 22-сентябрда Ўш вилоятидаги Аравон туманининг Юсупова қишлоқ ҳукуматининг аҳолиси билан иккинчи учрашувини ўтказди. Унга 500дан ортиқ киши келди.

Учрашув мазкур туманнинг маданият уйида ўтиб, унга Маннанов билан бирга партиянинг номзоди Элнура Алканова ҳам қатнашган.

Мекеним Қирғизистон

Пандемия сабабли ҳукумат одамларни оммавий турда тўпланмасликка чақириб, тўпланганларнинг сони 50дан ортмаслик кераклигини айтмоқда. Шунингдек санитария талабларини сақлаш мақсадида тўй-маросимларини тақиқлаган.

Аммо партиялар санитария нормаларини сақламай тарғибот йиғинларини ўтказишмоқда. Оралиқ масофа сақланмай, тиббий ниқобсиз ўтирган сайловчиларнинг тарғибот учрашув вақтидаги суратларини партияларнинг расмий саҳифаларидан ҳам кўриш мумкин.

ИИВ ички ишлар органлари тарафидан санитария-карантин қоидаларини сақлаш бўйича рейдлар маҳаллий ҳукумат органлари билан биргаликда барча регионларда олиб борилмоқда деб ишонтирмоқда. Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев эса партияга кўп киши тўплагани учун огоҳлантириш берилади деб ваъда қилди.

Аравондаги жанжал

Бунга қадар 20-сентябрда мазкур қишлоқ ҳукуматида ўтган учрашув вақтида «Мекеним Қирғизистон» ва «Биримдик»нинг тарафдорлари ўртасида жанжал чиқиб, у оммавий муштлашувга айланиб кетган.

Дастлаб муштлашувнинг чиқишига тарғибот тадбирини ўтказаётган Маннонов бошқа партиянинг номзодини «ёмонлаб қўйгани» сабаб бўлгани айтилган.

Можаро сабаб 13 киши касалхонага мурожаат қилиб — уларни олти нафари Аравон ҳудудий, бири Ўш шаҳар касалхонасига ётқизилиб, олти кишига тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин уйларига чиқариб юборилган. Шунингдек 5 автомобиль пачақланган.

Воқеадан кейин Аравон туман ИИБининг раҳбари хизматидан олиниб, ИИВ воқеа бўйича тергов бошлаган. Премьер-министр Кубатбек Боронов эса айбдорлар ўлканинг тегишли қонунларига кўра жавобга тортилиши кераклигини таъкидлаб, президент ҳам ҳукуматнинг позициясини қўллашини билдирган.

Жабрланувчилар эса Аравонда икки партиянинг низоси аввалдан бўлиб келганини айтишди. Аммо партиялар буни тан олмай, жанжал провокациячилар сабаб чиққанини айтишган.

«Мекеним Қирғизистон» партияси Қирғизистондаги нуфузли дейилган Матраимовларнинг оиласига тегишли деб айтиб келинади. Партиянинг рўйхатида депутат Искендер Матраимов, уларга тегишли «Исмаил Матраимов» номидаги фонднинг вакили Элнура Алканова ҳамда уларнинг адвокати Канатбек Азиз ҳам бор.

«Биримдик» сиёсий партияси эса «ҳукуматга қарашли» деб ҳисобланади. Ҳозирда партия номзодларининг рўйхатида президентнинг укаси, депутат Асилбек Жээнбеков, вице-спикер Аида Касималиева, вице-премьер-министр Аида Исмаилова, Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири Улукбек Кочкоров бор.