Хавфсизлик хизмати ходимлари милиция полковнигини бир ярим килограммдан ортиқ гашиш сотмоқчи бўлган пайтда қўлга олган

376

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ИИВнинг Ички суриштирув хизмати билан биргаликда йирик миқдорда  гиёҳванд моддаларни сотишга уринган пайтда, Чуй вилоятида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг полковнигини ҳибсга олди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, милициянинг полковниги «гашиш»нинг 166 брикетини 581 минг сомга сотишга уринган. Гиёҳванд моддаларнинг умумий миқдори бир ярим  килограммни ташкил қилган.

Мазкур факт «Наркотик моддаларни сотиш учун ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан қайд қилиниб, тергов бошланди. Жиноятга гумондор МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди.

Бунга қадар ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонунний савдосига қарши курашиш хизматининг Бишкек шаҳри бўйича бошқармасининг ходимлари шаҳардаги уйлардан бирида 4 килограмм 686 грамм гиёҳванд моддаларни сақлаган шахсни қўлга олган. Қўлга олинган гумондорнинг уйида наша, марихуана ва героин наркотиклари сақланган. Ундан ташқари, уларни тайёрлашга керакли воситаларни топган.