Жээнбеков қарзларни тўлашни тўхтатиб туриш қарори учун донорларга миннатдорчилик билдирди

345

Президент Сооронбай Жээнбеков 21-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида видеомурожаат қилди. Мурожаатда у «Катта йигирмалик»нинг (G-20) ва халқаро молия институтларининг қарзлари бўйича тўловларни тўхтатиб туриш қарори учун миннатдорчилик билдирди.

«Пандемия бизни мамлакатларнинг ижтимоий муҳити ва иқтисодига салбий таъсир кўрсатди. Ўрта ва кичик бизнес зарар кўрди. Қирғизистон бундай оғир кунларда қўллов кўрсатган ҳамкор-давлатларга ва халқаро ташкилотларга миннатдорчилик билдиради», — деди у.

Жээнбеков шунингдек барқарор тараққиёт лойиҳаларининг ўрнига ташқи қарзларни чуқур реструктуризациялаш механизмини қўлашни илтимос қилди. У жорий йилнинг май ойида ушбу таклиф бўйича гапирган.

У Қирғизистон яқин йиллардаги Хавфсизлик кенгашининг беқарор аъзолигига номзодини қўйганини билдирди.

«Биз шунингдек инсон ҳақларини, ҳуқуқ устиворлигини ва демократияни ҳимоя қилишга катта аҳамият берамиз. Инсон ҳақлари бўйича кенгашнинг навбатдаги сайловида бизни қўллашингизни илтимос қиламиз», — деди президент.