Туркия Қирғизистондаги парламент сайловига 100 минг доллар ажратади

313

Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги маҳаллий ҳукумат Туркиядан сайлов ўтказишга моддий ёрдам сўраганини билдирди.

Туркия мониторинг ва овоз бериш учун автоматик урналарни сотиб олишга 100 минг доллар бўлиб беришга тайёр. Шунингдек Туркия Қирғизистонга кузатувчиларни жўнатади.

Парламент сайлови 2020-йилнинг 4-октябрида ўтади. 2019-йилнинг сентябрида ҳукумат тарфидан парламент сайловига 1,2 миллиард сом ажратиш кўзда тутилган. Аммо, пандемия сабаб бюджетнинг барча моддалари қисқартирилиб, парламет сайловига 560 млн ўтказиш режаланштирилган. Кейинчалик Марказий салов комиссияси чиқимларни 446,9 млн сомгача оптималлаштирилганини хабар қилган.