Сайлов бюллетенларини «Кыргызстан» партиясининг номзоди бошқарган босмахона чиқаради

294

2020-йилнинг 4-октябрида ўтувчи парламент сайлови учун бюллетенларни «Учкун» ОАЖи чоп қилади. Бундай қарор 2020-йилнинг 15-сентябрида МСКнинг йиғинида қабул қилинди.

Босмахонанинг директори бўлиб — собиқ вице-премьер-министр ва парламентнинг депутатлигига «Қирғизистон» партиясидан номзод Дайир Кенекеев саналади. Бироқ, «Жогорку Кенешнинг депутатлдарини сайлаш тўғрисида»ги қонунига кўра, агар номзод давлат идорасининг («Учқун» — бу давлат босмахонаси) етакчиси бўлса, унда у номзодлигини кўрсатган вақтдан сайловнинг натижаси чиққунга қадар фаолиятини тзхтатиб туриши керак.

Босмахонадан Кенекеевга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиб, у бош директорлик хизмат вазифларини ижро қилишни тўхтатганини хабар қилди.

«Дайир Кенекеев сайлов процессларини ўтказиш вақтида “Учкун”га таъсир эта олмайди. Биз маҳфийлик режимни қаттиқ сақлаймиз. Бюллетенлар, улар босиб чиқарилган жойнинг ўзи ҳам қўриқланади», — деб билдиришди босмахонада.

Босмахона атрофидаги можаро

Босмахона чиқарган дипломлар ва аттестларда йўл қўйилган хатолар сабаб бир неча бор жанжалга гирифтор бўлган.

2019-йилнинг июль ойида Қирғиз давлат тиббиёт академиясининг битирувчилари уларга  орфографик хатолари бор диплом топширишганини айтиб чиқишган. Қирғиз тилидаги илова саҳифасида «Окууга кирди» дейишнинг ўрнига босмахонадан «Окуугу кирди» деб ёзишган. Босмахона дипломларнинг барини (600га яқин) ўз ҳисобидан алмаштириб берган.

2019-йили ЎшДУнинг битирувчилари штрих кодлари ўқилмаган димломларни олишган. Хатолар тиббиёт факультетини якунлаган 755 нафар талабанинг ҳужжатидан топилган. Кейинчалик «Учкун» нашри барча яроқсиз ҳужжатларни алмаштириб берган.

Айни йилнинг июль ойида, мактаб битирувчиларига хатоси мавжуд 48 минг аттестат топширишган. У аттестатлар ҳам шу босмахонада босиб чиқарилган. Ҳужжатда «СРЕДНЮЮ» ёзувининг ўрнига «СРЕДНЮЮ РЕДНЮЮ» деб ёзилиб қолган.

Таълим вазирлиги бу воқеада уларнинг ҳам айби бор эканини тан олган. Текширув натижасида, ҳужжатларни персонификациялаш бўлимининг етакчиси ва босмахонанинг уч мусаҳҳихи ишдан олинган. Яна уч ходим ишнинг ички регламентини бузганлиги учун жазоланган.

«Учкун»нинг директори Дайир Кенекеев босмахонанинг айбини тан олиб, буни «инсоний фактор» деб атаган. Финпол бу фактларни «Тижорий ташкилотларда ваколатларни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд этган.

«Қирғизистон» партиясининг атрофидаги можаролар

Дайир Кенекеев сафига қўшилган «Қирғизистон» партияси ўзи ҳам бир қатор можаролар марказига тушган.

Август ойида партияларнинг рўйхатини қайд қилиш вақтида «Қирғизистон» ҳужжатларини топширишдан кечикиб, МСК уларни қабул қилишдан бош тортиб, унга ҳужжатларни  «тегишли одам» топширмагани сабаб бўлганини айтган.

Партия Олий суднинг қароридан кейингина парламент сайловига қайд қилинган. Олий суд МСКни ҳужжатларни қабул қилишни топширган.

«Қирғизистон» партияси номзодларининг орасида аввалроқ Талас вилоятида ўғлининг номини Дастан деб қўйган янги туққан аёлга 50 минг сом берган парламентнинг спикери Дастан Жумабеков бор.

Марказий сайлов комиссияси бу сайловчиларни сотиб олиш имконияти қатори баҳоланиши мумкин деб билдиргани билан ҳозирча бу вазиятни кўриб чиқишни кун тартибига қўшганича йўқ.

Бундан ташқари, «Қирғизистон» ташвиқто баннерларида балоғатга етмаган боланинг суратини қўллангани учун огоҳлантириш олган, чунки у қонунга қарши келади. Шундан кейин баннерлар олинган.

Материал устида ишлаган: Милана Шербакова.

Асосий сурат: Kaktus Media.