Қара-Кечада кўчкидан кейин айланма йўл қурилиши бошланди

258

Транспорт ва йўл вазирлиги махсус комиссия 14-сентябрь куни Норин вилоятининг Дийқан — Қара-Кече автойўлининг кўчки тушган ҳудудини ўрганиб чиққанини хабар қилди. Текширувнинг натижаси билан комиссия айланма йўл қуриш қарорини чиқарган, чунки кўчки оқибатларини тозалаш мумкин бўлмай қолган.

Вақтинчалик айланиб ўтилувчи йўлнинг узунлиги 3-3,5 киллометрни ташкил қилади. У тоғ бағридаги тошли йўл орқали ўтади.

Йўл қуриш ишлари 16-сентябрь куни эрта билан бошланди. Қурилиш ишлари ўтказилувчи ҳудудга керакли техникалар жалб қилинди.

«Вақтинчалик йўл қуриш учун: 4 экскаватор, 3 бульдозер, 4 самосвал ҳамда 20 тонна ёқилғи мойи талаб қилинади. Бир участканинг қурилиш муддати 10-12 кунни ташкил қилади», — деб билдиришди муассасадан.

Норин вилоятининг Жумғал туманидаги Дийқан — Қара-Кече йўлининг 37км.да тоғ кўчиб, йўл тўсилиб қолган. Жабрланганлар йўқ. Ер кўчки Қара-Кече сойининг йўлини тўсиб, электр симларига зарар етказган. Бундан ташқари йўлни ёпиб қолган. Жумғал туманининг Фуқаровий мудофаа комиссиясининг қарори билан мазкур участкадаги хавфли вазият сабабли қатнов вақтинча ёпилган.

Материал устида Милана Шербакова ишлади.