Бир кадр билан: Атамбаевнинг тарафдорлари уни туғулган куни билан табриклади

295
Сурат: Кундуз Жолдубаева

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари уни туғилган куни билан табриклаш учун шарлар ва плакатлар билан МХДҚ биносининг олдига тўпланди. Шу билан Атамбаев МХДҚнинг тергов қамоғида иккинчи бор туғилган кунини ўтказмоқда.

«Депутатлар Асел Кодуранова, Мурадил Мадеминов ҳамда Мухтар Айнакулов Алмазбек Шаршенович билан учрашувга киришмоқда. Биз экс-президентга энг илиқ табрикларимизни бериб юбордик. Қўй-Тош воқеаси бўйича айбланаётган унинг ТИЗО-1даги сафдошлари ҳам қутловларини юборишди», — деб ёзади Атамбаевнинг тарафдори Кундуз Жолдубаева юқорида аталганларнинг бари у билан «охирига қадар» бўлишларини ваъда қилиб.

Атамбаев 2019-йилнинг 9-августида қўлга олинган. У ўша вақтдан бери қамоқда, ўртада пневмония туфайли бир оз касалхонага ўтказилиб кейин қайтарилган. 2020-йил ичида судлар ўтиб, Атамбаевни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишда «Коррупция» моддаси бўйича айбдор деб топишган. Собиқ давлат етакчиси 11 йилга озодликдан ажратилган.

Келаётган сайловга собиқ президентнинг ўғиллари Қодир ва Сеид отланиб, улар отасининг тарафдорларига бош бўлиб бормоқда. Уларнинг партияси «Социал Демократлар» деб аталади, аммо партиянинг логотипи А ҳарфи, ташвиқот плакатларига эса Алмазбек Атамбаевнинг суратлари туширилган. Партия ўзини Сооронбай Жээнбековнинг бошқарувига «ягона муҳолифат» деб ҳисоблайди.

Сооронбай Жээнбеков — Атамбаевнинг президентлик хизматдаги вориси. Собиқ президент уни дўстим деб атаб, давлат раҳбарлигига сайловда унинг номзодини илгари суриб, ҳар томонлама қўллов кўрсатган. Сайловдан кейин икки лидернинг алоқаси бузилиб, Атамбаевнинг кадрлари хизматларидан олиниб, уларга қарши антикоррупция жиноят ишлари қўзғалган. Собиқ президентнинг ўзи эса қамоқдан бўшатилган криминал авторитет Батукаевнинг қайта очилган иши бўйича сўроқларга боришдан бош тортиб туриб олганидан, унинг Қўй-Тошдаги уйи штурмга олиниб, у ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қўлга олинган.