Қирғизистонда 47 кишида COVID-19 аниқланиб,101 нафар бемор тузалди

383

Республика штаби берган маълумотларга кўра, ўтган кун давомида 47 нафар қирғизистонликда коронавирус тасдиқланди.

  • Бишкек - 8;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 2;
  • Ўш вилояти - 2;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 8;
  • Жалолобод вилояти - 10;
  • Боткен вилояти - 14.

Пандемия бошлангандан бери республикада коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 44928 нафарга етди.

Сўнгги кунда коронавирус юқтирган беморларнинг вафот этиш ҳолати қайд этилгани йўқ. Жами бўлиб Қирғизистонда 1061 нафар бемор COVID-19 юқтириш оқибатида вафот этган.

Шунингдек, ўтган суткада касалликдан 101 нафар бемор тузалди.

  • Бишкек - 54;
  • Чуй вилояти - 11;
  • Ўш вилояти - 3;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 2;
  • Жалолобод вилояти - 11;
  • Боткен вилояти - 19.

Мамлакат бўйлаб касалхоналар ва шифохоналардан жами 41 023 нафар бемор даволаниб чиқди.

Бундан ташқари Боткен вилоятида тўрт нафар ва Иссиқкўл вилоятида бир нафар тиббиёт ходимидан коронавирус инфекцияси аниқланди. Шунингдек ўтган суткада 14 нафар тиббиёт ходими коронавирусдан тузалди — уларнинг тўққиз нафари уй шароитида даволанган. Жами бўлиб COVID-19ни 3 172 нафар шифокор юқтириб, уларнинг 2 699 нафари касалликдан соғайган.