COVID-19 53 нафар қирғизистонликда аниқланди. Вафот этганлар йўқ

343

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13-сентябрда коронавируснинг янги 53 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Касаллик юқтирганларнинг 11 нафари Бишкекда, Жалолобод вилоятида 10, Иссиқкўлда тўққиз, Боткенда саккиз, Чуйда етти, Ўш вилоятилда уч ва Ўш шаҳрида икки, Норин вилоятида эса икки ҳамда коронавирус тасдиқланган бир нафар киши Талас вилоятида.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 44 881 нафарга етди. Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 17 804. Чуй вилоятида эса — 5 454, Ўш вилоятида — 4 234, Жалолободда — 4 382, Иссиқкўлда — 3 870, Ўш шаҳрида — 3 417, Боткенда — 2 548, Норин вилоятида — 1 729 ҳамда Талас вилоятида — 1 443 ҳолат қайд қилинди.

Шунингдек, охирги суткада 143 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди. Тузалганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳридан аниқланди — 59, Жалолобод вилоятидан — 28, Ўш вилоятида — 10, Ўш шаҳридан — 1, Боткен вилоятидан — 19, Чуй вилоятидан — 6, Норин вилоятидан — 2, Талас вилоятидан — 1 ва Иссиқкўл вилоятидан — 17 нафар бемор соғайди.

Шу билан мамлакат бўуйича 40 922 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 509 нафар бемор, уй шароитида эса 1973 нафар киши даволанмоқда. Инфекциядан жами 1063 нафар бемор вафот этди.

Охирги суткада Боткен вилоятида меҳнат қилган бир нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Шунингдек бир суткада уч нафар шифокор тузалди ва 13 шифокор уй шароитида даволаниб, тузалди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 167га етди, унинг ичидан 2 686 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалди.