Видео: Ўшдаги оммавий муштлашувга қатнашган милиционерларга нисбатан хизмат терговини бошлади

349

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳридаги «Глобус» савдо марказининг олдида олти киши муштлашаётган видео тарқади. Воқеа 7-сентябрда юз берганини ва муштлашганларнинг орасида милиция ходимлари бор эканлигини Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати тасдиқлади.

«Муштлашувга алоқаси борларнинг шахси аниқланиб, тергов амаллари олиб борилмоқда. Милиция ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланган», — деди Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков.

Бу воқеа Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Безорилик» моддаси билан қайд этилиб, судгача терговга олинди.

«Турмуш» нашрига эса гувоҳлар муштлашувга тўрт нафар милиционер қатнашган ва улар маст аҳволда бўлишганини маълум қилишган. Видеодан милиционерларнинг формасига ўхшаш кўк кўйнак кийган кишини кўриш мумкин. Жанжалнинг иштирокчиларини савдо марказининг бир неча қоравул ажратишга ҳаракат қилган.

«Милиционерлар савдо тармоғининг ёнида ўтирган болаларни турткилай бошлаган. Можаронинг бари ўша ердан бошланган. Икки тарафнинг муштлашгани камерага тортилиб қолган. Видеода икки йигит машинасидан пичоқ ва таёқсимон буюм олиб чиқиб, милиционерларни қўрқитиб, қувиб юрганини кўриш мумкин», — деб билдирган гувоҳлар нашрга.

Бундан ташқари гувоҳлар милиционерлар калтакланганини ва улар муштлашув вақтида хизмат формасининг устидан спорт кийимларини кийиб олишган деб таъкидлашган.

Аввалроқ Ўш шаҳрида бундан тўрт кун аввал Султан Ибраимов номидаги миллий драма театрнинг олдида олти нафар бола бир болани калтаклаётганининг видеоси тарқаган. Видеони эълон қилган Тима Умаров унинг укаси Нурғазини номаълум кишилар калтаклагандан кейин, ечинтириб тўнаб кетишганини айтган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси «Безорилик» моддаси билан судгача тергов бошланиб, воқеага қатнашган олти боланинг шахси аниқланган. Уларнинг тўрт нафари қўлга тушиб, қолган икки кишига қидирув эълон қилинган. Калтаклаганлар жабрланувчининг синфдошлари эканлиги ва жанжал қиз талашишдан келиб чиққанлиги маълум бўлди.