Бишкек: Милиция ҳожатхонада хотинини урган кишини  изоляторга киргизди. Аёл шикоят аризасини ёзишдан бош тортди

68

Милиция 12-сентябрда Бишкекдаги кафелардан бирининг ҳожатхонасида хотинини қаттиқ калтаклаган 31 ёшли эркакни ҳибсга олди. Жабрланган аёл эрининг устидан шикоят аризасини ёзишдан бош тортди. Бу ҳақда Свердлов ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 12-сентябрга ўтар кечаси Муса Жалил ва Қурманжон-Датка кўчалари кесишидаги кафеда юз берган. Патруль милициясининг ходимлари кафеда оилавий жанжал чиққани бўйича чақирувга борган.

«Воқеа бўлган ерга борганда, кафенинг олдида уларни калташ оқибатида кўкарган доғлари бор аёл кутиб олиб, эри  уни калтаклаганини хабар қилган. Шундан кейин аёл бўлиб ўтган воқеанинг барча вазиятларини аниқлаш учун дастлаб тергов идорасининг бўлимига етказилган. У эрининг устидан шикоят қилишдан бош тортди», - деб билдиради туман ИИБ матбуот хизмати.

Бироқ, Свердлов туманининг милиционерлари бу фактни ЖҚУРга қайд этиб, Қилмишлар бўйича кодекснинг 75-моддаси («Оиладаги зўравонлик») бўйича судгача тергов ишларини бошлади. Агар у айбдор деб топилса, унга 60 минг сомдан ортиқ жарима ёки 40 соатдан ортиқ жамоат иши ёки тўрт ойдан ортиқ аҳлоқ тузатиш ишларига тортилиши мумкин.

«Эрим мени калтаклади, лекин мен уни севганим учун ҳеч нарса демасдим»

Бу воқеа ҳақида  12-сентябрь куни эрталаб маълум бўлган — «АКИпресс» нашри воқеа жойидан олинган видеони эълон қилган. Бу видеодан аёл кафе олдида қонталаш бўлиб ўтирганини кўриш мумкин.

«Салом! Эрим билан 4 йилдан бери яшайман. Эрим кўп йиллардан бери мени уриб келади. Мен ҳеч нарса демайман, чунки уни яхши кўрардим. Кеча тунда ҳам калтаклади – қўлимнинг ҳамма ери кўкарган. [...] Танамнинг ҳамма ерини текширингларчи», — деб илтимос қилган аёл.

«АКИпресс»нинг маълумотига кўра, у дугонаси билан кафеда ўтирганда эри келиб, уни ҳожатхонага олиб кириб, эшигини ёпиб туриб «қаттиқ урган». Кафенинг ходимлари ва мижозлари ҳожатхонадан ёрдам сўраган овозларни эшитганда эшикни очишга ҳаракат қилишган.

«Аммо жабрланувчининг эри уларга ҳаммаси яхши деб жавоб берган. Ўшанда кафега келганлардан бири  эшикни синдириб кириб, одам бўйнига пичоқ тақаганини кўрган. Гувоҳларнинг айтишича, мижоз у кишини сўккан, нариги киши эса милиция келгунча қочиб кетган»,— деб воқеанинг тафсилотини ёзди нашр.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Бу эрлари томонидан хўрланган аёлларнинг эрларини «кечириб», уларга қарши шикоят ёзмай қўйган биринчи ҳолат эмас. Июнда ижтимоий тармоқларда резонанс яратган видео тарқаб, унда эр хотинига тош солинган ғилдиракларни осиб, камера олдида унга сув сепиб, уни урган.

У қўлга олиниб, вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилиб, унга нисбатан «Уриб-сўкиб қийнаш» моддаси бўйича иш қўзғатилган. Бироқ, кейинчалик хотини уни кечирганини айтиб, судга мурожаат қилган. Июль ойи бошида аёлини хўрлаган киши  шартли турда икки йилга судланиб, суд залидан бўшатилган.

Кризис марказларининг етакчилари аёллар аслини олганда кечиргандек кўриниб, хўрлаган эрлари билан бирга яшашга мажбур деб «Клооп»га айтиб беришган.

«Асосан аёлларнинг қарши ариза ёзиб қолишининг сабаби, бу ўша бизнинг ҳаёт тарзимизнинг теккизган таъсири. Аёллар ҳеч қачон кечирмайди, кечиргандек кўрсатиб, бирга яшашга мажбур бўлади. Унинг юзида эрига умр бўйи иссиқлик бўлмаслиги мумкин. Аммо иложсизликдан шундай қилишга мажбур бўлади», – деди «Ак-Журок» кризис марказининг етакчиси Дарика Асилбекова.

Шунингдек кўплаб аёллар болаларининг келажагидан хавотирланиб, эрлари билан қайтадан ярашишга мажбур бўлишади.