Бишкек милицияси оқ қоплоннинг терисини сотишда гумонланган одамни қўлга олди 

373
Бишкек ШИИББи: Оқ қоплоннинг териси

Бишкек ШИИББининг матбуот хизмати оқ қоплоннинг терисини ноқонуний сотишда гумонланган шахс қўлга олинганини билдирди. Тинтув вақтида 20 ёшдаги боланинг спорт сумкасида оқ қоплоннинг териси топилган. 

«Мазкур факт ҚЖУРга Жазо кодексининг “Ноқонуний ов қилиш” моддаси бўйича қайд қилинди. У сўроқдан кейин қайта келиш шарти билан қўйиб юборилди», — деб билдиришди ШИИББнинг матбуот хизматидан. Ҳозирда милиция жиноятга алоқадор шахсларни излаб, оқ қоплон терисининг тафсилотларини аниқламоқда. 

Қирғизистонда оқ қоплонни отиш тақиқланган — бунинг учун лицензия ҳам берилмайди.

Оқ қоплон Қирғизистоннинг «Қизил китоб»ига нодир ҳайвонларнинг тури сифатида киргизилиб, уни отганлар учун 1,5 млн сом жарима солинади. Экологларнинг ҳисоби бўйича, жами бўлиб дунё юзида 3,5 минг қоплон бор, уларнинг таҳминан беш юзи Қирғизистонда. 

Оқ қоплон 1997-йили «йўқолиш хавфида турган ҳайвонлар тури» қатори Қизил китобга киргизилган.