Ўшда тўқимачилик ишхонасида ёнғин чиқди — жабрланганлар йўқ 

342
Сурат: ФҲвнинг матбуот котиби

Ўш шаҳрининг Жапалак қишлоқ ҳудудига қарашли Кен-Сай массивидаги тўқимачилик ишхонасида 6-сентябрда ёнғин чиқди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан билдирилишича, тилсиз ёв 21:35да чекловга олинган. Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. 

«Ёнғиннинг умумий майдони таҳминан 686 километр квадратни ташкил қилади. Маълумот ФҲВга соат 20:08да тушган. Ёнғиннинг келиб чиқиши ва моддий зарарлар аниқланмоқда», — деди «Клооп»га ФҲВнинг матбуот котиби Элмира Шерипова.

Бундан ташқари Шерипова ёнғинни ўчиришга ФҲВдан етти бўлим, авто шоти, ўн нафар қутқарувчи, ИИВ ходимлари, Сув хўжалиги бошқармасидан бир сув ташувчи машина жалб қилинагнини қўшимча қилди. 

Жорий йилнинг февралида Ўш вилоятининг Қора-Қулжа туманида «Сагиндиқ» номидаги ўрта мактаби тўлиғи билан ёниб кетган. Ёнғиннинг келиб чиқишига электр симлари сабаб бўлган. Мактаб жамоат ёнғиндан биргина кутубхона билан тўрт синфнинг парта ва ўтирғичларини сақлаб қола олишган.