Россияга кета олмаган 500 нафарга яқин қирғизистонлик талаба президент аппаратига мурожаат қилди

343

Россиянинг ўрта ва олий ўқув юртларида ўқиган 500 нафарга яқин қирғизистонликлар президентнинг аппарат етакчиси Досали Эсеналиевга мурожаат қилишди. Талабалар Россияда янги ўқув йили бошланганини айтиб, у ерда дистант таълим олиш тўлиғи билан таъминланмаганини таъкидлашди. 

*Россиянинг ҳукумати коронавирус инфекциясини тарқатмаслик мақсадида 18-мартдан бошлаб чет ўлканинг фуқароларини киргизишга чеклов киргизган.

«Дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб ва таътил бошлани сабабли кўплаган талабалар Россия Федерациясидан чиқиб кетишган — улар ўқув йили бошлангангунга қадар қайтиб келиб, ўқувни давом эттирамиз деган ишончда бўлган», — деб ёзилади мурожаатда. 

Досалиевга мурожаат қилган талабалар бир ойдан бери қирғиз ҳукуматидан, Россиянинг Қирғизистондаги консуллигидан, Билим бериш ва илм вазирлигидан жавоб ололмай юришганини қўшимча қилишди. 

Бундан ташқари талабалар Россияга киргандан бошлаб ПЗР-таҳлил топшириб, икки ҳафталик карантинда қолишга тайёр эканини айтишди. 

Аввалроқ Россиядан коронавирус билан куришиш учун келган бир неча шифокор ҳам қайта олмаётганидан шикоят қилишган. 

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан «Азаттык»қа билдирилишича, 1-сентябрдан бошлаб Россия Федерациясига россиялик фуқароларнинг яқин қариндошлари, доимий яшашга рухсат олганлар ҳамда касалхоналарда даволанишга муҳтож бўлган одамлар кирса бўлади.