Бир график билан: Парламентга отланган партияларнинг қаторида қанча аёл номзод бор?

320

МСК 4 октябрга тайинланган парламент сайловига қатнашишга 15 партияга рухсат берди. Марсайловқўм жами бўлиб партияларга кирган 1 912 нафар номзодни рўйхатга олди, уларнинг 618 нафари — аёллар. Бу барча депутатликка номзодларнинг 32 фоизини ташкил қилади.

«Клооп» МСКнинг маълумотларига таяниб ҳар бир партиянинг рўйхатидаги депутатликка номзод аёллар ва эркакларнинг сонини солиштирувчи графикни тузди.

Деярлик барча партияларнинг рўйхатида 30 фоиздан бир оз кўпроқ аёллар, бундан ташқари, агар Афғон урушининг фахрийлари ва шу каби тўқнашувларга қатнашганларнинг сиёсий партиясини алоҳида ажратиб айтсак, бу партиянинг рўйхатида аёлларнинг сони 42%ни ташкил қилади. Айни вақтда «Чон Казат» партиясининг рўйхатида номзодларнинг 29 фоизигина аёллар.

«Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлов ҳақидаги» қонуннинг 60-моддасига кўра, партияларнинг рўйхатида бир жинсдаги номзодларнинг сони 70%дан ортмаслиги керак. Айни вақтда эркаклар билан аёлларнинг ўртасидаги устуворлик фарқи уч позициядан ортмаслиги зарур.

Олтинчи чақирилишнинг депутат аёллари

Парламентнинг ҳозирги VI чақирилишига 20дан бир озгина ортиқ, ёки барча 120 депутатнинг ичидан 18%игина аёл депутатлар.

Аёлларнинг кўпи ҚСДП парламент фракциясида бўлган — 11 нафар аёл. «Қирғизистон» ва «Онугуу — Прогресс» фракцияларида бирдангина аёл, «Бир Бол» фракциясида эса бари эркаклар.

Ҳозирда ишлаётган депутат аёлларнинг кўпчилиги келгуси сайловга қатнашишга отланган партияларнинг рўйхатларига кирган. Уларнинг ичидан айримлари сайловга бориш учун ҳар бошқа сиёсий уюшмаларга ўтишган.

4 сентябрдан бошлаб тарғибот ишлари бошланди, у 3 октябрга қадар давом этади. Эртасига, 4 октябрда сайлов ўтади.