Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг 55 янги ҳолати аниқланган. Шу билан бирга, сўнги кунда коронавирус билан касалланган беморлар орасида ўлим ҳолатлари бўлмаган.
- Бишкек - 12;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 2;
- Ўш вилояти - 5;
- Талас вилояти - 2;
- Иссиқкўл вилояти - 9;
- Жалолобод вилояти - 11;
- Боткен вилояти - 13.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 44 458га етди. Шунингдек инфекциядан умумий 1061 киши вафот этган.
Охирги кеча-кундузда 134 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.
- Бишкек - 93;
- Ўш - 14;
- Чуй вилояти - 2;
- Ўш вилояти - 5;
- Иссиқкўл вилояти - 1;
- Жалолобод вилояти - 14;
- Боткен вилояти - 5.
Мамлакат бўйича жами 39960 нафар бемор касалдан тузалган. Касалхоналарда 601 нафар бемор қолмоқда.
Охирги суткада Қирғизистон бўйича яна беш нафар тиббиёт ходимларидан коронавирус аниқланди. Уч нафар шифокор эса тузалиб, 12 тиббиёт ходими уй шароитида даволаниб чиқди.