Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган сутка ичида COVID-19и тасдиқланган 89 нафар қирғизистонлик ҳақида хабар қилди. Уларнинг ичидан 19 ва 18 нафари Боткен ҳамда Иссиқкўл вилоятиларида, 14 ва 13 нафари Бишкекда ҳамда Ўш вилоятида, 10 ва тўққиз нафари Жалолобод ва Чуй вилоятларида қайд этилган. Талас вилоятида коронавирус тўрт кишида, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида эса бир нафардан кишида аниқланган.
Уларнинг ичида касаллик юқтирганларнинг тўрт нафари тиббиёт ходими — иккиси Жалолобод ва яна икки нафари Боткен вилоятида қайд этилган.
Сутка ичида касалхонадан 222 киши соғайиб чиқди, уларнинг ичидан 102 киши Бишкекда, Ўш вилоятида 27 нафар киши, Жалолобод вилоятида 25, Иссиқкўлда 23, Боткенда 14, Норинда 12 ва Чуй вилоятида 10 киши касалликдан тузалди. Бундан ташқари Ўш шаҳрида беш киши, Талас вилоятида эса тўрт киши касалхонадан соғайиб чиқди.
Касалхонадан чиққанларнинг орасида икки нафар шифокор бор.
Сутка ичида COVID-19 юқтириб вафот этган ҳолатлар қайд этилгани йўқ.
Пандемия бошлангандан бери COVID-19нинг расмий турда тасдиқланган 44 316 ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 39 648 киши тузалган. Вафот этганларнинг рўйхатида 1061 киши бор, аммо ССВ ўлим ҳолатлари бўйича статистикадан 400дан ортиқ ҳолатни олиб, ундаги маълумот сохта йўл билан қисқартирганини ҳисобга олиш керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтирган бу одамларда ўлимига сабаб бўлган бошқа касалликлари ҳам бор эди деб таъкидламоқда. Аммо ЖССВ бундай ҳолатда ўлимга айна коронавирус сабабчи деб ҳисоблайди.