«Бутун Кыргызстан»нинг номзодлари Москвада норозилик намойишига чиқди 

346
Фото: Азаттык

4-сентябрда Москвада «Бутун Кыргызстан» партиясининг номзодлари қирғиз элчилигининг қошида митингга чиқиб, партияни сайловга қатнашиш учун рўйхатга олишни талаб қилишди. Улар қўлларига «Суд, адолатли бўл!», «“Бутун Қирғизистоннинг рўйхатга олинглар!”» деган плакатларни кўтариб чиқишди. 

Митинг бир неча соатга давом этиб, партиянинг вакили журналистларга акцияга 50 нафарга яқин одам келганини хабар қилди. 

Марказий сайлов комиссияси 3-сентябрда 15 партияни депутатликка номзодларининг рўйхатини расмийлаштирди. Улар 4-октябрда ўтувчи парламент сайловига қатнашади. Айни вақтда марказий сайлов комиссияси икки сиёсий уюшма, «Бутун Кыргызстан» ва «Актив» партияларини рўйхатга олишдан бош тортди. 

«Бутун Кыргызстан» партиясининг лидери Адахан Мадумаров 4-сентябрда матбуот анжуманида уларда МСКнинг партияни рўйхатга олиши бўйича қарори бор бўлганини, аммо комиссия қарорини «45 дақиқада ўзгартириб» юборганини билдирди. Партия олий судга мурожаат қилади. 

МСК «номзодлар рўйхати кўрсатилган партиянинг съездини ўтказишда хатоликлар бўлган» деб билдирувда, чунки МСКга берилган рўйхат «Бутун Кыргызстан» партиясининг аъзолари съездда қабул қилган рўйхатдан бошқача бўлиб чиққан. Шунингдек МСК партиянинг съезди бўйича видео лавҳадан овоз беришнинг маҳфийлиги бузилганини аниқлаган.