«Масофадан ўқитишнинг кераги йўқ». Ота-оналар фарзандларини мактабга қайтаришни сўрашмоқда

Қирғизистонда мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини масофадан туриб билим олиш билан бошлади. Бундай қарорни ҳукумат мамлакатдаги коронавируснинг ҳолати сабаб қабул қилган. Ҳозирча мактабга биринчи синфнинг ўқувчиларигина бормоқда.

Шунга қарамай ҳукумат кузда касаллик юқтирганларнинг сони ўсиши мумкинлигини айтиб огоҳлантирмоқда. Шу билан бирга мамлакатда 4-октябрга тайинланган парламент сайловининг ўтиши керак, 4-сентябрда эса ташвиқот ишлари бошланди. 

Болалар ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагидан бери уйдан чиқмай таълим олмоқда. Бу вақтда билим бериш вазирлиги мактаб ўқувчилари билим олиши керак бўлган махсус дастурни ишлаб чиққан. Аммо муассасанинг таълим усули кўплаган камчиликларни кўрсатган. 

Ота-оналар муассаса ишлаб чиқарган таълим видеоматериаллари мактаб ўқувчиларига тушунарли эмаслигига, ўқитиш дастури мавжуд мобил қўлланмалар ва сайтлар яхши ишламаётгани ёки умуман ишламаётганидан шикоят қилишган. Ҳудудларда вазият анча мураккаб.   Зарурий гаджетлар ва интернетнинг йўқлиги сабаб ўқувчиларда дарс ўтишга имконияти бўлмаган. 

Журналистик суриштирувда ота-оналарнинг бир қисми болаларини ўқитиш учун зўрлик кўрсатишаётгани тасдиқланди. 

Маълум бўлган муаммоларга қарамай ҳукумат масофадан ўқитиш формасини қайтадан янги ўқув йилининг биринчи чорагига жилдирди. Ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам ўқув тизими бунинг учун тўлақонли ишлаб чиқилмаган деб ҳисоблашади. 

Ота-оналар масофадан ўқитиш шаклидан ёздаёқ хавотирланиб туришган, аммо сентябрь яқинлагани сари ижтимоий тармоқларда шундай ўқитишдан шикоятлар сони кўпайган: болалар материални ночор ўзлаштирмоқда, интернетга боғлиқ муаммолар туғилмоқда, гаджет йўқ ёки барига етишмайди, айримларнинг кўриши ночорламоқда.