Россиядан COVIDга қарши курашда ёрдам келган қирғиз шифокорлари қайта кета олмаяпти — ОАВ

274

«Азаттык» пандемия куч олиб турган вақтда Россиядан ватанига ёрдамга келган қирғиз шифокорлари қайта ортга, оилави ва ишига кета олмаётганини хабар қилди. 

«Биз келишда Қирғизистоннинг Россиядаши элчилиги, Ташқи ишлар вазирлиги қайта қайтишимизни айтишган. Қирғизистоннинг турли шаҳарларида “қизил зоналарда” бу ердаги шифокорлар олган ойликка ишлаб, энди қайта кетайлик десак чегара ёпиқ, қайта олмай қолдик. Ҳукумат берган ваъдасини қачон бажариши номаълум», — деб келтиради нашр шифокорлардан бири Талантбек Ухун ўғлининг айтганларини. 

«Азаттык»нинг маълуомтига кўра, пандемия билан курашиш учун ҳақ тўланмаган таътил олиб юртига қайтиб келган тўққиз қирғизистонлик Россияга кета олмаяпти. 

ТИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигидан изоҳ олиш имкони бўлмади.