Қўшиқчи Асел Кадирбекованинг оиласи унинг машинасини урган ҳайдовчини кечирди

365

Қўшиқчи Асел Қадирбекованинг турмуш ўртоғи билан онаси қўшиқчининг машинасини катта тезлик билан ҳаракатланаётиб уриб олган тез чора кўриш гуруҳининг ҳайдовчисини кечирди. Кадирбекова авариядан қаттиқ жабрланиб, кўп муддат комада ётган.

Нурлан Насип унинг қайнонаси қарши ариза ёзганини билдирди. Улар қўшиқчининг даволаниши учун «пулнинг кераги йўқ» деб, унинг машинасигина қайта таъмирлашни илтимос қилишган.

Насипнинг айтишича, унинг оиласи ҳайдовчининг «тақдирини синдиришни» истамаганликдан, кечиримли бўлишга ҳаракат қилмоқда. У бу воқеани «ҳалокат» деб атаб, авария ҳаммага сабоқ бўлади деб умид қилади.

У рафиқаси ўзини яхши ҳис қилаётганини айтиб берди. Кадирбекова жабрланган авария 26 июнда Бишкек шаҳрида бўлган. Воқеа назорат камераларига тушиб қолган.

Унда тез чора кўриш гуруҳининг автомобили катта тезлик билан бораётиб, эстрада қўшиқчиси Асел Кадирбекова бошқараётган «Тоёта» русумидаги машинани уриб юборган. Қўшиқчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, бир ҳафта комага тушиб қолган. Унинг бош суяги жабрланиб, бўйин умуртқалари синиб кетган.

Асел Кадирбекова бир ойдан кейингина касалхонадан чиққан. Касалхонада унга амалиёт ўтказилиб, шундан кейин у уйида реабилитацияланган.

Тез чора кўриш гуруҳининг ҳайдовчиси ҳам авариядан жабрланган — касалхонада ётганда унга конвойи қўйилган. Суд эса уни ТИЗО-1да бир ойга қамаш эҳтиёт чорасини чиқарган.