Онлайн байрам. Ала-Тоо майдонида Мустақиллик куни муносабати билан тадбир ўтказилди 

386

Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида Қирғизистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан саҳналаштирилган кўнгил очар дастур намойиш этилди. Майдондаги байрам тадбири онлайн тарзда кўрсатилмоқда — уларни давлат телеканаллари жонли эфирда берилди. 

Аввалроқ, коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаби эпидемиологик вазият сабаб оммавий ва байрам тадбирлари ўтказилмаслигини билдирган, аммо мэрия майдонда тез ёрдам машинаси, бир ўт ўчирувчи бригада ҳамда ШИИБнинг тўлиқ таркиби ишлашини ваъда қилган.

Қирғизистонликлар тадбирни онлайнгина кўра олишади, аммо майдонга бориб кўрганлар ҳам бор. Уларнинг орасида президент Сооронбай Жээнбеков, парламент спикери Дастан Жумабеков, премьер-министр Кубатбек Боронов, Олий суднинг етакчиси Гулбара Калиева, Бош штабнинг раҳбари Райимберди Дуйшомбиев, экс-президент Роза Отунбаева ҳамда Бишкекнинг мэри Азиз Суракматов бор.Бундан ташқари, тадбирга шифокорлар ҳамда милиционерлар чақирилган.