Қўшиқчи Бек Борбиевга «Мекеним Кыргызстан» партиясини тарғиб қилгани учун жарима солинади

271
Бек Борбиев «Мекеним Кыргызстан» партиясининг съездида.

29-августда Марказсайловқўм Бек Борбиевнинг «Мекеним Кыргызстан» қўшиғига тасвирга олинган клипда ташвиқот элементларининг бор-йўқлигини текширди. Ҳозирда бу клип мусиқий каналлардан эфирга берилиб, интернетда ҳам эълон қилинган. Мазкур клипда «Мекеним Кыргызстан» партиясининг логотиби бир неча марта кўрсатилган. Бунга қадар қўшиқчи Борбиев партиянинг съездида қатнашгани сабаб клипдаги тарғибот-ташвиқот ишларига ўхшаган нарсаларни «тасодифан мос келишлик» деб айтиб бўлмайди.

30-августда Марказсайловқўм Бек Борбиевга жарима солинишини «Клооп»га билдирди.

«Йиғин натижасида ваколатли вакилга Хатолар бўйича кодекснинг 44-моддасига кўра, маъмурий чора кўриш тавсия қилинди», - деб МСКдан билдирилди.

Мазкур модда бўйича 7500 сом жарима солиш белгиланган.

Қирғизистонда парламент сайловининг тарғибот ишлари расмий турда 4-сентябрда бошланади. Бунга қадар у ёки бу партиянинг билвосита турда бўлса ҳам тарғибот ишларини олиб бориш тақиқланади.

Бек Борбиев аввалроқ уч сиёсий партиянинг гимнини ёзишини айтган.

«Агар мендан кўра яхши ёзсанглар сизларни танлов асосида танлаб олишади», - деган ал.

Шунга қарамай қўшиқчи биргина «Мекеним Кыргызстан» партиясининг съездида қатнашган. У парламентга келиш фикри йўқ эканини айтиб ишонтирган. Борбиев бунга қадар ҳам, аниқроқ айтганда ўн йил аввал Адахан Мадумаровнинг «Бутун Кыргызстан» партиясини қўллаган.

Жамиятда «Мекеним Кыргызстан» партиясини Матраимовларнинг партияси деб келишади. Депутат Искендер Матраимов айни шу партия билан парламент сайловига бормоқда. Бундан ташқари бу партияни вице-спикер Мирлан Бакиров бошлаб бормоқда. У билан бирга Матраимовларни ёқлаб юрган юрист Канатбек Азиз билан журналист Элнура Алканова ҳам бор.

Қирғизистонда парламент сайлови 4-октябрда ўтади.