Қирғизистонда коронавируснинг янги 78 ҳолати қайд этилди. Вафот этганлар йўқ 

280

Охирги сутка Қирғизистонда коронавируснинг янги 78 ҳолати қайд этилди.  

Уларнинг 18 нафари Бишкекда, 14 нафари Иссиқкўл вилоятида, Боткен вилоятда 12 нафар, Жалолобод вилоятида 11 нафар ва Чуй вилоятида ўн нафар беморда коронавирус аниқланди. Шунингдек, Ўш вилоятида олти кишида, тўрт киши Норин, икки киши Талас ҳамда Ўш шаҳрида бир киши касаллик юқтирган.

Жалолобод вилоятида касаллик юқтирганларнинг икки нафари тиббиёт ходими. 

Бундан ташқари ўтган суткада касалликдан 261 нафар бемор соғайди. 

Коронавирусдан тузалганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 134. Шунингдек Иссиқкўл вилоятида — 52, Жалолобод вилоятида — 26, Боткен вилоятида — 24, Чуй вилоятида — 13, Ўш вилоятида олти, Талас вилоятида тўрт, Ўш шаҳрида ҳамда Норин вилоятида бир нафардан бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди. 

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 43 898 нафарга етди. Уларнинг ичидан 38 459 нафар бемор касалликдан тузалди — бу умумий беморларнинг деярлик 88 фоизи. Шунингдек коронавирус 1 059 нафар кишининг вафотига сабаб бўлди. 

Бугунги кунда коронавирусдан 715 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек 4 818 нафар киши уй шароитида даволанмоқда. 

Коронавирус инфекцияси тиббиёт ходимларининг орасида ҳам қайд этилди.

Жами бўлиб COVID-19ни 3133 нафар шифокор юқтириб, уларнинг 2 471 нафари касалликдан соғайган.